🍛 Таомлар

Мексика буриттоси

2.1К марта ўқилди
Мексика буриттоси
Мексикаликларнинг кундалик, севимли тамаддиларидан бири. Жуда ҳам мазали ва витаминларга бой. Тайёланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 2 дона лаваш нони (юмалоқ шаклда)
  • 100 грамм сабзавот
  • 70-100 грамм товуқ гўшти филеси
  • 80 грамм "Эдам" пишлоғи
  • 50 грамм барбекю соуси
  • Петрушка, зираворлар таъбга кўра
  • Ўсимлик ёғи
Тайёрлаш усули:
1. Товуқ гўшти филесини ўрта қисмидан икки қисмга бўлинг. Зираворларга буланг, зайтун ёғи суртинг. Қиздирилган, қуруқ товада гўштни қовуринг. Гўшт бутунлай тайёр бўлиши учун газ печида тайёрланг.
Мексика буриттосиМексика буриттоси2. Тайёр гўштни бўлакларга бўлинг.
Мексика буриттоси3. Танланган сабзавотларни сомонча шаклда тўрғанг. Товада қиздирилган ёғда сабзавотларни қовуринг. Майдаланган кўкат сепинг, ловия консервасини солинг.
Мексика буриттосиМексика буриттосиМексика буриттосиМексика буриттоси4. Лаваш нони осон ўралиши учун озгина иситиб олинг. Барбекю соуси билан суртинг ва пишлоқ бўлагини қўйинг.
Мексика буриттосиМексика буриттоси5. Сабзавотлар, гўшт ва қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепинг. Лаваш нони четларини букинг, рулет шаклида ўранг.
Мексика буриттоси6. Мазали ва витаминларга бой бўлган буриттони яқинларингизга тақдим этинг.
Мексика буриттосиЁқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →