📖 Ҳикоялар

Болакайнинг сабоғи

2 дақиқа 2.9К марта ўқилди
Болакайнинг сабоғи
Бир чол ўғлиникига кўчиб келди. Ўғли уйланган, тўрт яшар фарзанди хам бор эди. Чолнинг ёши бир жойга бориб қолган, қўллари қалтирар, кўзлари ҳира кўрар, оёқларини зўрға судраб юрарди. Оила дастурҳон атрофига тўпланган пайтлари қариянинг ахволи янада ёмонлашарди. Қошиғидан тўкилган овқатлар полгача тушар, пиёласидаги ширчой дастурҳонни доғларга тўлдириб борарди. Буни кўриб ҳуноби ошган ўғил ва келин ўзаро маслахатлашишди:

– Нимадир қилмасак бўлмайди, – деди ўғил.
– Чапиллатиб овқат эйиши, сут тўкиши, овқатларни хар томонга сочиб юбориши жонимга тегди.
Эр-ҳотин ҳона бурчагига битта кичик ҳонтаҳта қўйишга қарор қилди. Қария шу эрда бир ўзи овқатлана бошлади. Икки марта коса синдирганидан кейин, тунука талинкада овқат сузиб берадиган бўлишди. Бир куни беҳосдан ўғилнинг кўзи отасига тушиб қолди: бечора қариянинг кўзларида милт-милт ёш айланар, ҳонтаҳтанинг четига тикилганича тишсиз милкларида овқатни у ёқдан бу ёққа олиб ўтирарди. Ўғилнинг юрагида кимдир бош кўтариб, мана шу мажолсиз чол сенинг отанг-ку, уни бир четга суриб қўйгани уялмайсанми, дегандай бўлди. Бироқ у бу хайқириққа эътибор бермади. Фақат чолни камроқ тергайдиган бўлди.
Тўрт ёшли невара ён-атрофида бўлаётган воқеаларни жимгина кузатарди.

Бир куни ишдан қайтган ота боласи ўйинчоқларини ёйиб олиб ўйнаётганини кўрди. У болғачаси билан ёғоч косачасини урар, косача зарб таъсирида у ёқ-бу ёққа юмалаб кетарди.

– Нима қиляпсан, ўғлим? – деб сўради ота мехр билан.
– Аям билан сизга талинка ясаяпман. Катта бўлсам, сизларга овқат солиб бераман, – деди болакай ғурур билан.
Сўнг бир жилмайиб қўйди-да, яна ўз ишига киришди.

Унинг гаплари ота-онасини қаттиқ хаяжонга туширди, икковлари хам мум тишлаган, нима дейишни билишмасди. Уларнинг кўзларидан қайноқ- қайноқ ёшлар томди. Гарчи бирор оғиз сўз айтишмаган бўлса-да, нима қилиш кераклигини яҳши англаб туришарди.
Кечки овқат пайти ўғил қария отасининг қўлидан ушлаб, дастурҳон бошига олиб келди. Яҳши сўзлар айтиб, кўнглини олди, уҳлаш пайти ўринга хам ўзи этаклаб бориб ётқизиб қўйди.

Энди қариянинг қўлидан қошиқ тушиб кетса ёки сут чойи тўкилса, ўғил хам, келин хам асабийлашмасди. Келин тушиб кетган қошиқни янгисига алиштириб берар, ўғил эса кўпинча отасини ўзи овқатлантириб қўярди..!!
Инсон хаёти мобайнида икки марта ёшликни бошидан ўтказаркан. Биринчисида хеч кимга малол келмасакан аммо иккинчи ёшлигида у хаммага малол кеб қоларкан, Аллохим ўзи асрасин ...!!!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →