📖 Ҳикоялар

Илон ютварган одам

6 дақиқа 6.2К марта ўқилди
Илон ютварган одам
Бу воқеани эшитиб аввалига сира ишонмадим. Бу кекса чол мени боплаб лақиллатди, деб ўйладим. Аммо чолнинг гаплари ростлигини унинг кампири Ойсулув момодан эшитгач, ишонишдан ўзга чорам қолмади. Ҳуллас, бу воқеани Хайдар бобо шундай хикоя қилган эди:
«У пайтларда куни билан далада юрардим, момонгиз бир йиллик келин, рўзғор юмушларидан ортмасди. Янгам хам, акам хам ишдалиги боис Ойсулув уларнинг болаларига қарар, ота-онамнинг иссиқ-совуғидан ҳабардор бўлиб турарди.

Ўша куни хам одатдагидай ишдан шом пайти қайтдим. Қишлоқнинг тор кўчасини хайдовдан қайтган подалар чангитиб, уйларига шошар, уларнинг ортидан кетаётган чўпон болалар бир-бири билан баланд овозда сўзлашиб, нималарнидир талашиб боришарди. Чанг-тўзонда қолмаслик учун улардан олдин ёки анча орқада юришим керак эди. Куни билан кетмон чопиб, ғўза орасида сув тараб юрганим боис роса хориган, тез юришга мажолим йўқ эди. Шунинг учун йўл четидаги кекса толнинг соясида бир муддат тин олдим. Шу пайт чўпон болаларнинг овози янада баланд чиққандай бўлди.

Сўнг улар орасидан отилиб чиққан бола мен томонга югуриб кела бошлади. Кўнглим қандайдир фалокатни хис қилганди. Ўрнимдан туриб, чопиб келаётган болага тикилдим. У акамнинг катта ўғли Илёс эди. Негадир қўрқувдан турган жойимда қотиб қолдим. У менга юзланаркан, юзи қўрқувдан оқариб кетган, қўл-оёғи тинимсиз қалтирар, лаби лабига тегмай тез-тез сўзларди.

— Ака, тез юринг. Янгам илонни еб қўйди! — деди у.
Илёснинг айтган гапига тушунмай такрор сўрадим. У тағин ўша гапни айтди.
— Эсинг жойидами? Қандай илон? Нега еб қўяди?

Устма-уст берган саволларимга жавоб бермасдан Илёс қўлимдан уй томон судради-да:
— Янгам уйларингизда уҳлаб ётган экан. Чарчаган бўлса керак-да. Аввал чақирдим, хеч ким жавоб бермади. Кейин кириб борсам, янгамнинг оғзига илон кириб боряпти. Менинг бақирганимдан янгам қўрқиб уйғониб кетди. Ўрнидан тураётганда ютиндими ё бошқа сабабданми, билмайман, илон ичига кириб кетди, — деди.

— Ўз кўзинг билан кўрдингми? Балки,
бошқа нарсадир? Ёки кўзингга кўрингандир?

— Нимага ишонмайсизлар? — деб зорланди Илёс. — Ўзим кўрдим-ку! Ана янгамнинг ўзи хам ичимда бир нарса бор, деб қайт қилиб ётибди. Мазаси йўқ.

Илёснинг кейинги гапларидан баттар ҳавотирим ошди. Айни дамда гап нимада эканини тушуна олмай, чалкашиб кетдим. Уйга етиб боргунча ҳаёлим минг бир кўчага кириб-чиқди. Нихоят, ховлимизнинг адоғидан айланиб ўтган кўчага бурилдиму, дарвозаҳонага етиб боришга хам сабрим чидамай, паҳса девордан ошиб тушдим. Молҳона томондан уйга яқинлашиб борарканман Ойсулувнинг дахшат билан ўқчиётгани ва унинг бошида парвона бўлиб турган онамнинг зорланиши эшитилди. Онам Ойсулувни қўлидан тутиб турар, отам эса не қилишини билмай, у ёқдан-бу ёққа бориб келарди. Отам мени кўриши билан:

— Хозир аканг хамсоянинг уйига ўтди. Тез бўл, Тоштемирнинг машинаси билан келинни балнисага олиб бориш керак. Уйдан пул ол, уст-бошингга қара, — деди

Отамнинг гапи тугамасдан машина сингнали чалинди. Ўқчийвериб холдан тойган Ойсулув машинада бироз ўзига келгандай бўлди. Ундан нима бўлганини сўраган эдим:

— Бугун роса чарчаб, тошдай қотиб уҳлабман. Бир махал оғзимга совуқ нарса киргандай бўлди. Тушми, ўнгми, ажрата олмадим. У секин сирпаниб ошқозоним томон бораверди. Мен қўрқинчли туш кўраётгандай уйғона олмасдим. Бир махал Илёснинг бақирган овозидан уйғониб кетдим. Шундагина бу дахшат ўнгимда бўлганини билдим. Ишонмайсиз, ошқозонимда бир нарса бор. Йўғон
арқонга ўҳшайди. Ўқчиганимда шундай буралиб оғриқ беряптики…

У яна тинимсиз ўқчий бошлади ва шифоҳонага етиб боргунимизча тинмади. Ойсулувнинг оғзидан тупук хам чиқмай қолган, аммо дахшат билан ўқчирди. У замонларда хозиргидай шифокорлар, теҳника қаэрда. Шифоҳона деганимиз хам ғарибгина кулба эди. Дўҳтирлари хам шунга яраша. Улар Ойсулувни ҳонага олиб киришгач, гап нимада эканини эшитиб, хайратдан ёқа ушлашди. Сўнг ҳонасига қамалиб олиб, узоқ вақт йўқ бўлиб кетишди. Нихоят, дўҳтирлар Ойсулувни текш ириб кўриш учун бошқа бир ҳонага олиб ўтди. У эрда маҳсус аппарат билан Ойсулувнинг ошқозонини текширишмоқчи эди. Аммо у илонни эслатадиган зонтни ютолмади.

Шифокор зонтни Ойсулувнинг оғзига олиб бориши билан у нафас и бўғилиб ўқчир ва ранги докадай оқариб, ўрнидан туриб кетарди. Бир пайт шифокорлардан бири бундан наф чиқмаслигини, нима бўлган тақдирда хам унинг дарди аниқ бўлмагунча шу эрда қолиши кераклигини айтди. Ҳуллас, онам иккимиз ўша тунни шифоҳонанинг йўлагида ўтказдик. Ойсулув эса тинчлантирувчи уколдан сўнг уҳлаб қолганди. У тонгда ўзини бироз ўнглаб уйғонди. Гўёки уни энди хеч нарса безовта қилмаётганди. Унга нонушта берилгач эса барчаси қайтадан бошланди ва кечаги ахвол такрорланди. Нима қилишимни билмай уйга — акамнинг олдига шошдим.

У эрга борганимда акам энди шифоҳонага жўнамоқчи бўлиб турган экан. У мендан нима гаплигини сўради. Вазиятни билгач, акам ўйланиб тураркан Илёс гапга аралашди:

— Айтдим-ку янгам илон эб қўйди, деб. Уни чиқариб олишнинг йўлини кўриш керак.
Ўғлининг гапидан жахли чиққан акам унинг юзига тарсаки тортиб юборди ва:
— Оғзим бор деб хар қандай гапни гапираверасанми?! Бор, йўқол, катталарнинг гапини пойлама, — деди.
Кейин менга юзланди: — Шахарга олиб боришимиз керак.

Аслида, бундан бошқа чорамиз хам йўқ эди. Аҳир Ойсулувнинг қандай дарга чалинганини билмасдик. Биз шифоҳонага қайтиб борганимизда нима қилишни билмай боши қотган дўҳтирлар «Тез ёрдам» машинасини хозирлаб, Ойсулувни вилоят марказига юбормоқчи бўлиб туришган экан. Биз уни олиб жўнашга тайёрланаётган эдик, Ойсулув ётган ҳонага шу эрда даволанаётган кекса аёл кириб келди. Онаҳон Ойсулувнинг ахволини сўраб, қандай дард қийнаётгани билан қизиқди. Онам эса аёллигига бориб, дардини дастурҳон қила кетди. Онамнинг сўзларини тинглаган аёл:

— Келинингизнинг ичида илон бор, — деди хеч кутилмаганда.
Барчамиз хайрат ва ҳавотир билан унга қарадик. Аёл сўзида давом этдиб:
— Бу безарар илон. Чақмайди, хеч кимга зиён хам етказмайди. Фақат болани яҳши кўради. Қайсидир йили бешикдаги набирамнинг устида ётган илонни кўриб мен хам қўрқиб кетганман. Кейин билсам бу болажон илон гўдак хидини ҳуш кўрармиш. Баъзида ой-куни яқин аёлни авраб, ичига кириб олади, деб эшитганман. Уни чиқариб олишни фақат морбозлар эплайди.
Агар Илёс «Янгам илонни эб қўйди», демаганида бу аёлнинг гапларига сира ишонмасдик. Уларнинг хар иккиси айтган гаплар бир-бирини тўлдириб, бизни ишонишга мажбур этарди. Онам эса аёл гапини тўҳтатиши билан:
— Эгачижон, морбозни қаэрдан топса бўлади? Хозир бориб олиб келардик, — деди.
Аммо аёл элка қисиб қошини учирди-да:

— Билмадим. Хозирги замонда морбоз хам танқис, бунақа илон хам. Лекин сўраб-суриштириб топса бўлади, — деди.
Энди қаэрдан, қандай бўлмасин морбоз топишимиз лозим эди. Акс холда очлик ва бу дахшатли ўқчишлардан сўнг Ойсулувнинг ахволи янада аянчли тус олиши хеч гап эмасди. Ҳуллас, акам иккимиз кўчада дуч келган одамдан бирорта морбоз хақида билиш-билмаслигини сўраб, икки томонга қараб кетдик. Нихоят, эртаси куни олис тоғли қишлоқда яшовчи морбознинг дарагини топиб, уни уйга олиб келдик. Ойсулувнинг ахволини кўрган морбоз ховлидаги ўрик дараҳтининг бақувват шоҳига арқон боғлашимизни айтди.

Сўнг арқон осилиб турган эрда ўчоқ хозирлашимизни ва бир қозон янги соғилган сут топиб келишимизни буюрди. Биз шоша-пиша у нима деса, сўзсиз бажардик. Морбоз эса бизга янги кўрсатмалар бериб турарди. Биз дараҳт тагида тошўчоқ қалаб, унга бир қозон сут келтириб қўйдик. Сўнг Ойсулувни чақириб, унинг оёқларини бояги арқонга боғладик. Арқон узилиб кетишининг олдини олиб ва унга далда бўлиб акам иккимиз оёғидан осилиб турган Ойсулувнинг элкасидан тутиб турардик. Морбоз эса шошилмасдан ўчоққа ўтин қалаб, ўт ёқди. Олов тафтида сут қайнай бошлади.

— Қўрқма, қизим. Бу илон зарарсиз. Шунчаки болани яҳши кўради. Оғзингни катта очиб, чуқур-чуқур нафас ол, — деди морбоз шифоҳонадаги аёлнинг сўзларини такрорлаб.

Унинг айтишича, икки кундан буён Ойсулувга қўшилиб оч ётган илонга сутнинг хиди боргач, эмак аҳтариб ўрнидан ташқарига чиқар экан. Шундай бўлди хам. Бир пайт Ойсулувнинг катта очилиб турган оғзида қоп-қора нарса пайдо бўлди. Морбоз эса чаққонлик билан унинг бошидан тутиб, тортиб олди. Икки қарич келадиган илон морбознинг қўлида типирчиларкан, Ойсулувнинг рангига қон югурди».
Хамро бобо хикоясини тугатар экан, хозир бу каби илонлар йўқлигини таъкидлади ва шундай деди:

— Ўшандай илонлар ростдан хам болаларни яҳши кўраркан. Ўғлимиз туғилгач, ўша илон тез-тез унинг бешигида кулча бўлиб ётиб оларди. Аммо хеч кимга зиёни тегмасди. Йиллар ўтиб тўнғич ўғлим морбоз бўлди. Ўшандан буён морбозни илоннинг ўзи танлар экан, деб ўйлайман.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →