Сафардаги ходиса

Бир йигит бемор ётган қариндошининг холидан ҳабар олиш мақсадида йўлга чиқибди. Қўлида иккита нон, мева-чеваси бор.
Бирмахал,тутзор бўйлаб секин кетаётганида тут тагида йиғлаб ўтирган бир кимсага кўзи тушибди.
Йиғлаб ўтирган ул кимсанинг холи абгор, соч-соқоли ўсган, ҳароб.
Бу холатга бефарқ бўлиб ўтиб кетишни истамаган софдил йигит ўша бечорадан гап нимадалигини сўрабди. Шунда халиги бечора:
“Ахволим ёмон биродар! Эйишга ноним, ичишга сувим йўқ! Ўзим эса ўрнимдан туролмайман! Агар қўлингдан келса нон сув бер, уйимга элтиб қўй!…” дея жавоб берибди.
Ноилож қолган йигит “Кел, шу бечорахолнинг хожатини чиқариб кетақолай” дея рози бўлибди.
Ҳуллас, йигит ўша бечорага қўлидаги нон-мевасидан берибди. Элкасидан тутганча унинг айтган манзили бўйлаб орқага қараб кетаверибди.
Йўл юришибди. Узоқ далалар-у, кенг яйловлардан хам ўтишибди. Йўл юравериб кунни хам кеч қилишибди. Бу орада иккови хам қизғин сухбат қурар, йигитнинг эса хатто нима мақсадда йўлга чиққани хам ёдидан кўтарилибди.
Ҳуллас иккови кетаверибди. Хар замон, хар замонда иккови ҳаҳолаб кулишар, гўё шу йўл бахона минг йиллик қадрдонга айланишганди улар.
Бир махал уларнинг олдидан қўлида овқат кўтарган ёш бола чиқиб қолибди.
Буни кўрган халиги бечорахол, йигитга қарата: “Оғайни қорин хам жуда очди-ку, кел шу боланинг овқатини тортиб олайлик!” дея қистабди. Йигит бошида кўнмабди, аммо боядан бери бирга келаётган “қадрдони” қўявермагач ноилож болакайдан овқатини тортиб олибди…
Мана иккови яна йўл юришарди. Бу орада қоринлари тўқ, турли мавзуларда тинмай гаплашишарди. Бир махал уларнинг олдидан йўл четида жимгина ётган ит чиқиб халиги бечорахолнинг жазаваси тутибди ва йигитга тезда ўша итни ўлдиришини айтибди. Йигит бошида кўнмабди. “Бегунох итда нима айб?” дея рози бўлмабди. Аммо ўша ит бечорахолга қарата акиллай бошлагач “қадрдонини” химоя қилиш мақсадида йигит ноилож итни ўлдирибди. Йигитнинг бу ишидан ўша бечорахол қадрдони шундай ҳурсанд бўлибдики, унга чўнтагидан қуритилган бехи чиқариб берибди: “Олақол дўстим! Мени этаклаб келаётганинг, қорнимни тўйғизганинг ва барча айтганларимни қилганинг учун” дебди.
Ҳуллас яна йўлга тушибдилар… Бир махал сал нарироқдан нурга ўҳшаш нарса пайдо бўлиб, кўзни қамаштирибди. Йигит бечорахол қадрдонини эрга ўтказиб ўзи секин нур томонга борибди. Бориб қараса нур бўлиб кўринган нарса одам экан! Одам бўлганида хам Қори-Мулла Қори бобо экан! Қори бобони кўриши билан йигит унга салом бериб, бошидан ўтган хамма нарсани айтиб берибди. Шунда Қори бобо ўша бечорахолни кўриш учун сал нарироқ юрган экан… Воажаб, ўша юролмайдиган бечорахол кўздан ғойиб бўлибди…
Кейин эса Қори бобо йигитдан ўша бечорахол берган бехини сўрабди. Йигит чўнтагига қўлини тиқибди-да, қўлига илинган нарсани кўриб кўнгли айниб кетибди…
Ха, ўша куни йигитнинг омади келиб, қаршисидан Қори бобо чиқиб қолди. Йўқса, ўша “қадрдон” ЖИН оғайниси уни янада дахшатлироқ ишларга ундаган бўлармиди?!…
Шундан сўнг йигит йўлга чиқса бетахорат юрмайдиган бўлибди…

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!