📖 Ҳикоялар

Бегона қўнғироқ

2 дақиқа 4.3К марта ўқилди
Бегона қўнғироқ
Кунларнинг бирида бегона телефон рақамидан қўнғироқ бўлди, гўшакни кўтарганимда нариги тарафдан: -Дада, мен сизни қаттиқ соғиндим, жуда қаттиқ соғиндим, тезроқ келсангизчи. Дада! - деган кичкина қизболанинг умидли, маҳзун овози эшитилди. Беихтиёр кулимсирадим: “Қизалоқ, адашдинг, номерни ҳато терган кўринасан, ” деб телефонни ўчирдим. Тўрт яшар ўғлим бор. Хаёлимга фарзандим келди. Бу қизча хам милионлаб шунақа ширинтойларнинг биридирда деб қўйдим.

Аммо кутилмаганда яна ўша телефон рақамидан қайта қўнғироқ бўлди. Эртасига хам ўша рақамдан ўша қизча ҳазин овозда мени йўқлайверди. Хар сафар: - Дада, қачон келасиз? Сизни қаттиқ соғиниб кетдим! - ўша сўзлар. Телефон ўчирилгач яна қайта қўнғироқ бўлаверди. Мен телефонимни ўчириб қўявердим. Қайта - қайта қўнғироқ бўлаверарди. Охири телефонни кўтаришга мажбур бўлдим. - Дада, Мен сизни қаттиқ соғиндим! Мен жуда қаттиқ қийналиб кетдим... Дадажоним! Қай даражада сизни соғинганлигимни биласизми! Онамнинг айтишича бу сизнинг янги рақамингиз экан.

Адашишим мумкин эмас. Онам сизни ишлагани кетган дейдилар. Дада, бизни боқаман деб қийналиб, ишлаб юрганингизни биламан. Агар кўргани келиш учун имконингиз бўлмаётган бўлса, ҳеч бўлмаса телефонда сухбатлашиб, эркалаб қўйинг! Ғойибона бўлсада, бетимдан, кўзимдан, қулчаларимдан ўпиб эркалаб қўйинг! Мехриб жўшиб кетди. Унинг бетидан, кўзидан, қулчаларидан ғойибона ўпиб эркалаб қўйдим, “Эркатойим, қизалоғим”, - деб эркаладим. - Рахмат!... Дадажон!... Жуда хам ҳурсандман! Жуда хам баҳтлиман!... Узулиб-узулиб айтилган сўзлардан кейин телефон ўчди. Бир соатлар ўтар – ўтмас халиги номердан қайта телефон бўлди.

Бу сафар овоз сохиби кичкина қизча эмас, балки боланинг онаси эди - Жаноб, Сиздан узр сўрайман. Кечадан бери сизни бироз қийнаб қўйдик. Шу сабабли сиздан кечирим сўрамоқчи бўлиб телефон қилаётган эдим. Қизалоғимни анчадан бери соғлиғи яҳшимас. Оққон касаллигига дучор бўлган. Дадаси яқинда автохалокат натижасида вафот этди. Машъум хабарни қизалоғимга айтишга журъат қила олмадик. Ўтган даврда унинг ёлғиз овунчоғи дадаси эди... Дадаси уни қаттиқ яҳши кўрарди...

Уни эркалаб, ширин сўзлар айтиб дарддан қийналган вақтида унга далда бўлиб келган... Дадаси вафот этгандан кейин у қаттиқ азоб ичида қолди... Охири қизимнинг қийналганларига, зорланишларига чидаёлмай телефондан сонларни таваккал ёзиб шу дадангни янги телефон рақами деб бергандим...

Аммо ёлғоним сабаб бўлиб бошқа кишиларни безовта бўлишини ўйламаган эканман... Нариги томондан аёлнинг ичи тўлиб, ўксиб-ўксиб йиғлаётгани билиниб турарди. Ушбу гапларни базўр қийналиб гапираётганди. Шунда “Қизингиз хозир яҳшими?”, - деб сўрадим мен. Аёл эса йиғисини яширишга уриниб, бироз сукутдан кейин: - У кетди, мени ёлғиз ташлаб кетди, қизалоғим дадасининг олдига кетди. Сиз уни эркалаб қўйганингиздан кейин дадасини овози эшитилган телефон гўшагини қаттиқ қучоқлаб, юзида табассум билан омонатини топширди...! Юрагим эзилиб кетди, нима дейишимни билмай қолдим...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →