Иншо (аччиқ хақиқат)

— Эртага дам олиш куни, — ўқитувчи болаларга қарата дона-дона сўзлади.
— Албатта ота-онангиз билан бирор маданий масканга бориб, таассуротларизни иншо тарзида ёзиб келинг.
Душанба куни текшириб оламан!
Қўнғироқ чалингач, 4-«б» синф ўқувчилари уйларига йўл олди. Анвар то лифтдан кўтарилиб уй қўнғироғини чалгунча хам эртага ким билан қаэрга бориш мумкинлиги хақида ўйларди.
— Эртага айлангани чиқишимиз керак экан, — саломни хам унутиб эшикни очган онасига шошилиб гапирди. — Устозимиз айтди, агар иншо ёзиб келмасак, икки қўяркан.
— Яҳши, яҳши, — ошҳонага қайтди Малохат, — тез кийимларингни алмаштир.
Ишдан хориб келган Азизбекнинг бўйнига осилган Анвар унга онасига айтганларини такрорлади. Буни эшитган ота бошини қашлаб, Малохатга имлади:
— Ана, ойинг билан айланиб келасизлар.
— Яна менми? Ўтган сафар хам бормагандингиз...
— Ўзи бир кун дам олсам... жуда чарчаганман.
— Менинг эса мазам йўқ. Иситмам хам чиқди, шамолладим, шекилли, — аёл бошига танғиб олган рўмолга имо қилди, — бошим тарс ёрилай деяпти...
Азизбек иккисига мўлтираб турган ўғлига қаради:
— Ҳўп, мана, ёнимиздаги боққа чиқамиз, бирровга, бўптими?
— Доим ўша эрга чиқамиз-ку, дада... музейга борайлик.
— Хай майли, фақат одобли бола бўлиб бориб келасан, келишдикми?
— Ҳўп бўлади! — суюниб кетган Анвар дархол ҳонасига чопди: эртанги кун учун буюм ва кийимларини хозирлади.
Тонг отиши билан ўрнидан туриб саёхатга хозир бўлган болакай отасининг уйғонишини 2соатча кутди. Сўнг нонушта қилиб йўлга тушишди... Тушликдан сўнг уларни кутиб олган Малохат ўғлидан кун таассуротларини сўради.
— Хозироқ иншо ёзишга киришаман, анча нарсаларни ўргандим... — жавоб берди ўғли.
— Яша! Борақол ҳонангга...
Эртасига 1-соатда барча дафтарларни йиғиб олган ўқитувчи дарсни бошлади. Танаффусда иншоларни текширар экан, Анварникини ўқиб, бир зум туриб қолди. Ўйга чўмди. Сўнг Анварнинг ойисига қўнғироқ қилиб, келиб кетишини сўради. Малохат эса ўғли мактабда бировни уриб-нетиб қўйганмикин, деган ҳавотирда дархол йўлга тушди.
— Анвар аълочи бола, — гап бошлади ўқитувчи Малохатни қараб, — айниқса, ўқиш дарсини яҳши кўради, ажойиб иншолар ёзади... Кеча хам бир иншо ёзган экан.
— Ха, дадаси музейга олиб борди! — устози ўғлини мақташ учун чақиртирганини пайқаган Малохат фаҳрланди, — келибоқ иншосини ёзди.
— Ўзингиз ўқиб кўрдингизми?
— Улгурмабман-да, — ўнғайсизланди аёл.
— Ундай бўлса, албатта ўқинг. Болалар биз катталар кўра олмаган айрим хақиқатларни теран кўради, ўрганади, ўзлаштиради... Керак бўлса, биз катталарга сабоқ беради.
Ўғлининг дафтарини қўлига олган Малохат хайрон бўлганча уни очди.
«Музейдаги таассуротларим.
Кеча мен дадам билан музейга бордим. Кичик саёхатимиз мобайнида кўп нарсаларни ўргандим. Масалан, алдашни. Ойим дугоналари билан гаплашиб дам олиш куни учрашишга келишиб олганди. Дадам келиши билан эса бошига рўмол ўраб «касалман», деб алдади. Дадам бўлса, мени музейга олиб бораман, деб ваъда берганди. Аммо биз музейнинг ёнида туриб уни ташқаридан анча томоша қилдик. Кейин эса кинога тушдик. Чиптачи ҳотин ёшим нечадалигини сўраганди, дадам тўққизда деб айтди. Аслида ўн ёшман-ку, деб айтмоқчи эдим, дадам «жим» деб ишора қилди. Кейин кўзим рўпарамда илиб қўйилган ёзувга тушди. У эрда «ўн ёшдан катта болаларга билет олиниши шарт», деб катта қилиб ёзиб қўйилган экан.
Биз 1та чипта олдик. Уруш-уруш кино экан, дадам мириқиб томоша қилди. Мен уҳлаб қолибман. Дадам уйғотиб, музқаймоқ олиб берди ва ойимга «музейга бордик», деб айтишимни сўради. Мен хам ҳўп, дедим ва ойимни алдадим. Автобусга чиққач, биз чиройли ҳоланинг ёнига ўтирдик. Дадам унга мени кўрсатиб, жияним, деди. Ҳола менга конфет берди. Уйда бизни кутиб олган ойим тузалиб қолган экан. Ойим дадамдан «мактабда йиғишяпти экан», деб пул олди. Аммо уни менга бермади. Мен эса ҳонамга кириб кийимларимни алмаштирдим ва дарс тайёрлашга киришдим. Менинг бугунги кундан таассуротларим шулар эди».
Иншони ўқиб бўлган Малохат кўзларини яширди. Буни сезган ўқитувчи хам уни холи қолдирди...

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!