Бу воқеани Хинд рўзномаларидан бирида ўқидим

Бу воқеани Хинд рўзномаларидан бирида ўқидим. Ходиса Хиндистон жанубидаги Керала штатида, аниқроғи Малаппурам шахарчасида содир бўлган экан. Шахарда мехмон бўлиб турган шимоллик тадбиркор Ориф Вани кечки овқат учун ойнаванд «Жаннат» номли тамаддиҳонага тушиб, унинг учун хозирланган столга ўтирар экан, ресторан ва кўчани ажратиб турган ойнада милтиллаб турган қароғларнинг аксини кўрди. Ташқарида чамаси 6 ёшлардаги тиланчи болакай ўзидан каттароқ қиз билан Орифга тикилиб турарди. Уларнинг кўзларига жо бўлган ҳатар очлик эди. Орифнинг уларга ичкарига киришлари мумкинлигини билдирган илиқ ишорасидан сўнг бошқа мижозларнинг таъби ҳира бўлди.
Қўрқа-писа юриб келишар экан, исқирт кийим-бошидан уялаётган гўдаклар кўзларини уларни таклиф қилган кишидан узишмади. Этиб келгач эса бир-бирининг пинжига кириб кетганча ним табассумли одам қаршисида мум тишлашди. Тўзғиган сочлар орасидаги олазарак кўзлар столдаги бирянига қадалди. Ориф уларга хам биряни буюртирди. Болакай столга ўтирмоқчи бўлганида қизча олдин қўлларини ювишлари кераклиги айтиб, бет-қўл ювгич томон юрди.
Столга энгашган болажонлар шоша-пиша ховур кўтарилиб турган овқатни оғизларига сола бошлашди.
Қанчалар дидсизлик бўлмасин, оч болаларга шошиб овқатланиш ярашар экан. Қизча таомига қўл узатмасдан жим турган Орифга жовдираб қараб қўярди.
Идишдаги оҳирги гуручгача тозалаб, манго шарбатини сўнгги томчисигача ичиб болалар ўринларидан қўзғалишди ва истарали амакига жилмайганча рахмат айтиб, шошилиб чиқиб кетишди.
Бу воқеани барча – мижозлар-у ҳизматкорлар, икки гадойнинг ичкарига киргани тўғрисида билиб югуриб келган бошқарувчи хам кузатар эдилар.
Ориф овқатланиб бўлгач, хисобни сўради. Қўлларини қуритиб, столдаги хисобни олди. Хисобда тўлов миқдори эмас, ҳат қолдирилган экан.
“Жаноб, хозирча бизда одамийликнинг бахосини хисоблай оладиган машина йўқ. Яҳшиликлар ўзингизга-да хамрох бўлсин!”
Дув-дув тўкилаётган кўз ёшларини хеч кимга сездирмаслик учун Ориф Вани шошганча ўз ҳонасига кўтарилди.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!