Ажаб сохир туюлмокда бу дамлар узбекча шеър
Ажаб сохир туюлмокда бу дамлар,
Хайкириб куйлайди хатто тошгача.
Нечун бепарвосиз ахир, одамлар,
Бокаман олисга нигохим санчиб,
Oсмон чаманини куршар ок гуллар.
Кун буйи сершовкин шахар хам тинчиб,
Бироз мизгиш учун чузилар йуллар.
Бу кеч кунгил куши яна сайради,
Тун хам куллук айтар табрикларимга.
Уйкудаги гузал дунё хайрати
Илиниб колади киприкларимга.