📖 Ҳикоялар

Ўлим тиламанг...

6.6К марта ўқилди
Ўлим тиламанг...
Бир маросимда уч-тўрт киши у ёқдан бу ёқдан гаплашиб ўтирардик. Ичимизда кимдир ёнидагига чой узатаркан:
“Ўртоқ, қизингни узатибсан, энди ўғлингни хам уйлантирарсан?”, деди.
Пиёлани оларкан, у: “Йўқ, ўғлим хали уч йил ўқиши керак. Бу ёқда жой муаммоси хам бор. Биласан онамиз, тўқсондан ошдилар. У киши бандаликни бажо келтирсалар, келинни кампирни уйига тушираман”, деди. Эсим оғиб қолди.

“Онаси ўлганидан кейин тўй қиладиган” киши ёшлари элликдан ошган, олий маълумотли, юрт кўрган бообрў киши бўлганидан салобати босдими, ҳеч биримиз чурқ этолмай қолдик. Буни қарангки, шу ҳонадонда айтилганидек уч йилдан кейин тўй бўлди. Янги келин кампирнинг уйига эмас, қайнотасининг уйига тушди. Чунки бир йил муқаддам юрак ҳуружидан вафот этган ўғлининг ўрнига кампир неварасини уйлантирган эди…

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ҳикоялар

Баҳтли бўлиш сири

17-август, 20183.1К