Туғилмаган болалар сухбати

Туғилмаган болалар сухбати: — Улар мени нобуд қилишга қарор қилишганида, йиғлаб, қақшадим, аммо эшитишмади. Баданимга теккан метал жуда совуқ экан. Оғриғи хам ёмон бўларкан. Оёқ-қўлимни кесаётганларида… уларнинг менга рахмлари келмади. Онам эса фақат унсиз йиғлади, ҳолос
Жаннат. Ёруғликка бурканган гўшанинг оппоқ беланчакларида сухбатлашиб ўтирган чақалоқларнинг қиқир-қиқир кулгилари, шўҳ-шодон овозлари дилбар шабада билан чамбарчас бўлиб кетган бир паллада, диққатларини хозиргина беланчагига ярим оқсаб, ярим эмаклаб келиб ётган чақалоқ бўлди. Хаммаси бирданига уни ўраб олишди.
— Нима бўлди?
— У ёқда бўлдингми?
— Эр юзи қандай экан?
— Одамларчи?
— Гапира қолсангчи энди!
Болажонлар уни бир зумда минг ҳил саволларга кўмиб ташлашди. У олдин хеч нарса демади. Эгнидаги нур таратиб турган оппоқ либосини эчиб ташлади. Унинг битта оёғи ва иккала қўли хам мажрух эди. Болажонлар бирваракайига “ох”лаб юборишди.
— Нима бўлди?
— Қайтиб келдим.
— Нега қайтдинг?
— Керагим йўқ экан.
— Оёқ-қўлларингга нима қилишди.
У айбдорона бошини эгди. Кейин охиста гап бошлади:
— Уларга қиз боланинг кераги йўқ экан. Тангрим уларга мени раво кўрганида, очиғи, улар хам мен каби ҳурсанд бўлсалар керак, деб ўйлагандим. Қолаверса, олдин хаммаси яҳши эди. Онам мени қанчалик асраб авайлар, эъзозларди. Отам хам нафақат мени, балки мен сабаб онамни хам бошида кўтариб юрганди. Назаримда, хаммаси мени интизорлик билан кўз тикиб ўтиргандек эди. Мен… жуда-жуда баҳтиёр эдим, эшитяпсизларми, жудаям баҳтиёр эдим.
— Бўлди, йиғлама, нега бундай бўлди аҳир?
— Улар мени нобуд қилишга қарор қилишганида, бутун умидларим йўқ бўлиб кетди. Қанча ялиндим, ёлвордим, аммо улар эшитишмади. Йиғлаб, қақшадим, аммо… баданимга теккан метал жуда совуқ экан. Оғриғи хам ёмон бўларкан. Оёқ-қўлимни кесаётганларида… уларнинг менга рахмлари келмади. Онам эса фақат унсиз йиғлади, ҳолос.
— Хеч ким ёрдам бермадими?
— Йўқ. Битта оппоқ кийиниб олган ҳола онамнинг бошини силаб туриб: “Хафа бўлманг, синглим! Ҳудо ҳохласа хаммаси яҳши бўлиб, кейинги гал сизга хам ўғил беради, мана кўрасиз”, деди.
Чақалоқларнинг бари жим бўлиб қолишди. Орага чўккан сукунат қиёмига этганида, яна битта қизалоқ ўрнидан турди.
— Мен бора қолай энди. Ота-онам мени интизорлик билан кутишяпти. Назаримда туғилишим биланоқ улар…
— Йўқ, йўқ, йўқ! Борма уёққа, илтимос, — унинг этагига ёпишди боягина дунёдан қайтган қизалоқ. – Одамлар жуда ёмон, улар сени хам шу кўйга солишади. Борма!
— Йўқ, ундай бўлмайди, – деди иккинчи қизча. – Улар мени кутишяпти. Ўн икки йилдан бери. Отамнинг хам хамма жойда яшириниб йиғлаб, онамнинг хам туни билан йиғлаб қилаётган дуолари фақат битта: “Яратган Эгам, мархаматингни дариғ тутма биздан, ҳох ўғил, ҳох қиз бўлсин, фарзанд бер!”.
У кетди. Қолганлар унинг ортидан хавас билан термулиб қолишди.
— Одамларга ўғил бола керак эканда-а? – деди битта қизалоқ.
— Бунинг нимаси яҳши, масалан мен хам ўғил боламан. Лекин фойдаси йўқ-ку, – деди битта болакай.
Чақалоқлар ялт этиб унга қарашди.
— Нега фойдаси йўқ?
— Чунки мен… — деди болакай ва бироз гапиришга тараддудланиб туриб, кейин боягина дунёдан қайтган қизга ишора қилди. – унинг укасиман.
— Ростданми?
— Ха, кўп ўтмай унинг онаси дунёга келтиради мени.
— Унда нега ҳафасан, аҳир улар ўғил кутишяпти-ку.
— Ха, мен туғиламан. Лекин… лекин яшамайман.
— Нима учун?
— Чунки, дунёда хамма нарсанинг бир бадали бор, — деди бола бир нуқтага тикилиб ўтириб, ҳўрсиниб қўяркан. – Шунақа…

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!