📖 Ҳикоялар

Баҳтли бўлиш сири

2 дақиқа 3.1К марта ўқилди
Бир кишининг ўғли бўлиб, у: “Мен баҳтсизман”, деб такрорлайверарди. Ота баҳтли бўлиш сирини билиб келиш учун ўғлини даврининг энг катта донишманди хузурига юборди. Йигит чўлда қирқ кун йўл босиб, кўзлаган манзилига – тепалик устидаги хашаматли саройга этиб борди. Ичкарига кириб қараса, донишманднинг хузурига келганлар жуда кўп бўлиб, улар бир-бирлари билан сухбатлашганча навбатларини кутишар эди. Нихоят йигит хам навбати келгач, донишманднинг олдига кирди ва баҳтли бўлишнинг сирини сўради.

– Ўғлим, хозир сенга буни тушунтириб ўтиш учун вақтим йўқ, – деди донишманд. – Шунинг учун хозир чиқиб, саройимни томоша қил. Икки соатдан кейин ёнимга кел, қолганини ўшанда гаплашамиз.

Шундай дея йигитнинг қўлига қошиқ тутқазди, унга икки томчи ёғ томизиб, тайинлади: “Сайр давомида қўлингдаги ёғга хушёр бўл, тўкиб юборма!”

Йигит донишманднинг айтганини қилиб, қўлидаги ёғдан кўз узмасдан саройнинг ичкари-ю ташқари – барча жойларини айланиб чиқди. Икки соатдан кейин қайтиб келгач, донишманд сўради:

– Саройни кездингми?

– Ха, жуда катта экан, – жавоб берди йигит.

– Ўғлим, деворлардаги ажойиб суратларни кўрдингми? Гулзоримни, ундаги ранго-ранг гулу чечакларни-чи? Уларнинг ҳуш исларидан бахра олдингми? Кутубҳонадаги ноёб китобларга-чи, эътибор бердингми?..

Йигит бутун диққати қўлидаги ёғда бўлгани учун хам сайр давомида булардан хеч бирини кўрмаганини айтди. Шунда донишманд:

– Унда қайта чиқ ва атрофингдаги барча гўзалликларни яйраб томоша қил. Чунки ўтирган уйини яҳши танимаган киши баҳтнинг сирига эта олмайди, – деди ва бу сафар хам йигитнинг қўлига ёғ солинган қошиқни тутқазди.

Йигит энди саройдаги жамики нарсаларни, бутун гўзалликларни катта завқ ва хаяжон билан томоша қилди. Донишмандга хам таассуротларини ана шу мароқ билан хикоя қилиб берди. У гапини тугатгач, донишманд:

– Яҳши, хаммасини кўрибсан, – деди. – Лекин мен сенга омонат қилиб берган ёғ қани?

Шундагина йигитнинг эсига тушиб, шошганича қўлидаги қошиққа қаради – ёғ тўкилиб битган эди. Донишманд эса табассум билан шундай деди:

– Ҳижолат тортма, ўғлим, баҳтли бўлишнинг сири дунёни бор мў'жизалари, хаётни бутун гўзалликлари билан бирга кўра олишда. Агар киши жисмидаги қусурлар, хаётдаги этишмовчиликлар хақида ўйлайверса, ҳудди сен қўлингдаги ёғ солинган қошиққа андармон бўлганинг каби хаёт гўзалликларидан бебахра қолаверади. Баҳтли бўлиш сирини эса, қўлингдаги ёғ солинган қошиқни унутганингдагина тўла хис қила оласан!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ҳикоялар

Бир ёш йигит ҳикоя қилади

15-август, 20183.1К