Ахдга вафо

Умар ибн Ал-Хаттоб даврларида у кишининг хузурларига уч киши мискин бир йигит билан кириб шундай дейишди:
- Эй, мўминлар амири, мана бу йигитдан биз учун қасос олишингизни сўраймиз, сабаби бу инсон бизни отамизни ўлдирди.
Умар ибн ал-Ҳаттоб:
- Нима учун оталарини ўлдирдинг?
Йигит:
- Мен туя ва эчкиларни ўтлатиб юрувчи чўпонман. Туяларимдан бири оталарининг эридаги дараҳтни эгани учун оталари туямни тош билан уриб, ўлдириб қўйди. Кейин мен хам ҳудди шу тошни олиб оталарини ургандим, ўлиб қолди.
Умар ибн ал-Хаттоб деди:
- Демак, сен жазога махкумсан.
Йигит:
- Менга уч кун мухлат беринг. Отам вафот этганлар. Менга ва кичик укамга бир ҳазинани мерос этиб қолдирганлар. Агар мени қатл этсангиз, мендан кейин мерос хам йўқолади, укам хам хеч вақосиз қолади.
Умар ибн ал-Хаттоб:
- Ким сени қайтиб келишингга кафил бўла олади?
Йигит одамларнинг юзига разм солиб чиқар экан, мана шу инсон деб Абу Заррга ишора қилади.
Умар ибн ал-Хаттоб:
- Эй, Абу Зарр, сен шу йигитга кафилмисан?
Абу Зарр:
- Ха, эй мўминларнинг амири.
Умар ибн ал-Хаттоб:
- Сен у йигитни танимайсан. Агарда қочиб кетгудек бўлса, унинг ўрнига сени жазога тортаман.
Абу Зарр деди:
- Мен унга кафилман, эй мўминлар амири.
Шу билан йигит жўнаб кетди. Орадан бир кун, икки кун ва нихоят учинчи кун ўтяпти хамки, йигитдан дарак йўқ.
Одамларнинг барчаси Абу Заррдан ҳавотирда эдилар. Уни асло жазога тортилишини истамас эдилар.
Шу махал, шом намозидан бироз олдин йигит халлослаб югуриб етиб келди. Унинг юзидан чарчаб, холдан тойгани билиниб турар эди. Йигит Умар ибн ал-Хаттоб, мўминлар амирининг олдиларига келиб тўҳтади.
Йигит:
- Ҳазинани укамга топшириб келдим. Энди, мени жазолашингиз мумкин. Мен сизнинг иҳтиёрингиздаман.
Умар ибн ал-Хаттоб ҳайрон бўлиб сўрадилар:
- Сени нима қайтарди? Қочиб кетишинг хам мумкин эди-ку?!
Йигит:
- Расулуллохнинг вафотларидан сўнг, "одамларда “ахдга вафо” деган нарса қолмабди", деб айтишларидан чўчидим.
Умар ибн ал-Хаттоб Абу Заррдан сўрадилар:
- Нимага сен кафил бўлдинг?
Абу Зарр:
- "Расулуллохнинг вафотларидан сўнг одамларда “яҳшилик” қолмабди", деб айтишларидан қўрқдим.
Ўлиб кетган одамнинг фарзандлари бундан таъсирланиб, "биз уни афв этдик" деб айтдилар.
Умар ибн ал-Хаттоб:
- Нимага? Нима учун?
Йигитлар:
- Одамлар "Расулуллохнинг вафотларидан сўнг одамлардан “афв” йўқолиб кетаяпти", деб айтишларидан қўрқяпмиз.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!