Ёлгончи онамни соғиндим

Саккиз ёшли болажоннинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлғиз қолишидан қўрқиб, она мехридан айрилиб қийналиб қолмасин, деб бошқа аёлга уйланишга мажбур бўлди.
Орадан бир неча кун ўтгач ота фарзандини бағрига босиб, эркалаб:
– Тойчоғим, янги онанг билан аввалги онангни орасида қандай фарқ бор,-деб сўраб қолди.
Бола жуда хам беғуборлик билан жавоб берди:
– Хақиқий онам менга ёлғон гапирардилар, аммо иккинчи онам алдамайдилар, хамма айтганларини қиладилар.
Ота таажжубланиб сўради:
– Қанақасига, болажоним?
Ўғил:
– Ўйнаб ўтирганимда онамга ёқмайдиган иш қилсам, менга:
"Агарда қулоқ солмайдиган бўлсанг, сенга овқат бермай қўяман", дердилар, аммо гапларига парво хам қилмасдим. Чунки гаплари ёлғонлигини, барибир мени оч қолдирмасликларини билардим. Баъзан, кўчада кўп ўйнаб қолиб кетсам, чиқиб мени кўчама-кўча излардилар, топганларидан кейин эса юз кўзларимдан ўпиб, мени уйга олиб келиб, мазали таомлар берардилар.
Энди эса янги онам, "агар ўйинни бас қилмасанг сенга овқат йўқ", дедилар. Мана икки кундан бери қорним оч, жуда қийналиб кетдим, дада....!
Менга ёлғончи онамни қайтариб беринг, илтимос, дада! Ёлғончи онамни жуда-жуда соғиндим! - дея йиғлаб юборди...

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!