Эрнинг айёрона хийласи

Эр аёли билан қаттик, айтишиб аразлашиб қолди. Аёл аразлади - ю эри билан гаплашмай қўйди. Орадан бироз вақт ўтиб кек гинасини унутган эр аёлига сўз қотди. Аёли тушмагур қаттиқ аразлаган эканми умр юлдошининг сўзларига сукут ила жавоб берди. Хар қанча уринмасин у аёлини дилгир кайфиятдан чиқара олмади. Аҳийри бир хийла уйлаб топди.. У жавон ва қутиларни ҳудди бир нарса излаётгандай титкилаб ташлади. Бу қидирув бир муддат давом этгач аёл чидолмади:
- Хой дадаси, ҳамма жойни тинтиб нима излаяпсиз ўзи?
- Ҳудога шукур топдимей, - деб айёрона кулимсиради у.
- Ҳалитдан бери сени овозингни излаётувдим онаси! Топдим топдим.
Аёл ҳам тескари қараб жилмайди...

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!