Қарғиш олган ёмондир

Бойни қамаганларида ўғли билан учраштирган пайтларини айтганда тингловчиларнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. Қанча романлар ўқиганман, қанча фожиали сахифаларни варақлаганман, кўзимдан ёш чиқмаган. Аммо Уста бобо хикоя қилган воқеа мендек дийдаси қаттиқ одамни хам йиғлатиб юборган эди.
Чориқулбойни ўзи қуриб берган клубга қамайдилар. Бир ўзини эмас, қариндош-уруғларини хам қамаб қўядилар. Шу жойда бойни якка-ю ягона ўғли билан бетма-бет қиладилар. Бой: “Яҳшимисан, болам, эсон-омонмисан, чироғим?” – дея унга қучоқ очиб келади. Лекин ўғил отасига тескари қараб: “Нега мен бойнинг ўғли бўлиб туғилдим? Камбағал ёки косибнинг ўғли бўлиб туғилсам бўлмасмиди?” – дейди. Шунда Чориқулбой турган эрида ўтириб қолади. Бир оздан кейин чуқур уф тортиб: “Менга қара, ноқобил фарзанд, – дейди. – Мана бу эрга ўтир, хали бўз бола эдим, ният қилардимки, бир кун келиб мен хам уйланарман, ҳотиним ўғил туғар, тўй қиларман, деб. Ҳудойи Карим мани ниятимга етказди. Тўй-томошалар билан онангни олдим. Вақт-соати этиб онангнинг бўйида бўлди. Ҳудога илтижо қилардимки, илохо, ўғил бўлсин, деб.
Онангни эру кўкка ишонмасдим, чунки унинг бўйида менинг зурриёдим, мол-мулкимнинг эгаси, гўштдан айирганим – темир тирноғим бор деб... Нихоят сен туғилдинг... Чўлда эдим, суюнчи келтирган чўпонга оқ туя ва уч кишига учта оқ арғумоқ миндирдим, санинг йўлинг оқ бўлсин деб. Сани йўргаклаб чиққан доя кампирга бошдан-оёқ адрас-кимҳоб ёпдим, бошингдан кумуш, тилла тангалар сочдим, серуруғ, серфарзанд бўлсин деб бешик тўйи, соч тўйи, суннат тўйларингни ўтказганда хам юртга ош бердим. Чавандозлар сани номингни қайта-қайта тилга олиб, давраларда оқ фотиха бердилар. Сан хамиша бағримда, тиззамнинг кўзида ўтирардинг. Тўй-томошалар қилиб эшигингни очиб бердим. Яҳши кўрган қизингга уйлантирдим. Гўдакликдан сани номинг бойвачча эди. Қаэрга борсанг, иззат-хурматда эдинг. Водариғ! Энди бойнинг ўғли бўлганингдан ор қиласанми? Ўз пушти камаримдан бино бўлган сан ноқобил фарзанд энди отангдан юз ўгирасанми? Шу умидлар билан сенга яҳши от қўйганмидим? Ўзим шу қоронғу эртўлада ётсам-да, ташқарида чироғим ёниб турибди-ку, деган умидда эдим... Ё Парвардигор, не гунохим бор эдики, ўз пушти камаримдан бўлган фарзанд таъна-ю маломат чилвири билан бўғса!.. Илоё, кўкармагайсан, илоё, тирноққа зор бўлгайсан!”
Таниш миршаблар хам йиғлаб юборадилар, турманинг тошлари хам бу фарёддан эриб кетгандек бўлади... Бойнинг ўғли хушини йиғиб: “Тавба қилдим, отажон!” – дея ўзини отасининг оёғи остига ташлайди. Юзларини отасининг кавшига суртиб, хўнграб йиғлайди. Шунда Чориқулбой ўғлининг қучоғидан оёғини суғуриб олиб: “Тур ўрнингдан, ноқобил ўғил, энди от кетди, қорда қоп-қора изи қолди”, дея юзини тескари ўгиради.
Мен сизга айтсам, жўра, Чориқулбойнинг ўша ўғли тирноққа зор бўлиб, ҳорликда ўлиб кетди.
Отанинг қарғиши – ўқ! У оҳиратда эмас, шу дунёнинг ўзида нишонга тегади.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!