Бир қария чўпон...

Бир қария чўпон қўй- сигирларини боқиб, эрта саҳардан то кечгача яйловда юрар эди. Аксар ҳолларда тепаликка яқин ўсган олма дараҳти тагида дам олар, олмалари пишган маҳал ўша дараҳт билан суҳбатлашар эди: - Қани болам, мендай бир қариянинг олмасини бериб юбор-чи, - дер эди. Ҳудди ўша пайт мазаси сўз билан таърифланмайдиган даражада ширин бўлган, ҳиди ҳам ўзгача уфуриб турган бир олма - тўп этиб эрга тушар эди. Қария эса ўша ғарқ пишган олмани олиб, қўлидаги кичкинагина қаламтароши билан тилим- тилим қилиб кесар эди-да, ҳалтасидан айронинини чиқариб, энгилгина тамадди қилиб олар эди.
Сўнг, отасидан қолган Қуръони Каримини авайлабгина қўлига олиб, аста- секин ўқий бошларди. Чўпон ота ушбу олма кўчатини бундан қарийб йигирма йиллар илгари эккан. Ўша вақтда кўчатни тез- тез суғориб турар эди. Бундан ташқари, намоз учун таҳорат олганида обдастадаги ортиб қолган сувларини ҳам яҳши ниятда кўчатга қуйиб юрди.
Қарияниг юзи ювилган таҳорат сувида ҳам ҳикмат бордир, ким билсин. Ҳулласи калом, Аллоҳ инояти билан ҳалиги олма кўчати тезда кўкариб, гуркираб ўса бошлади. Орадан кўп вақт ўтмай мева ҳам беришга тушди. Чўпон ота у пайтларда ёш бўлгани учун қайсидир чиройли олмага кўзи тушса, дарҳол қўлини чўзиб олаверарди.
Ҳа... Аммо, орадан йиллар ўтди, ҳалиги қирчиллаган ёшгина йигитча - қариб, бели букилиб, мункиллаган чол бўлди. Олма дараҳти эса, аксинча, кун ўтган сайин бўй чўзиб, гўёки чинор дараҳтидай баланд бўлиб бораверди. Олма дараҳти қанчалар ўсиб-улғаймасин, барибир чол учун у ёшгина боладай эди. Ҳали ҳануз уни “Болам” дея эркалатарди. Йиллар ўтиб анчагина қариб қолган чол ўз боласидай бўлиб қолган олма ёнига келиб, силаб-сийпар эди-да, сўнг: - Қани болам, шоҳингдан бугунги насийбамни ҳам тушир-чи, дер эди. Ҳудди айтганидай: ҳеч қанча вақт ўтмай бир олма тўп этиб тушарди. Айни ҳолат бир неча йиллар бўйи узлуксиз, бирдай такрорланиб турди. Ҳақиқатан, чол сўраган вақтда олманинг тушмай қолиши – бирор маротаба ҳам юз бермаган эди. Қишлоқ аҳли қариянинг бундай ғайритабиий кароматларини бир неча бор кўргач, “чўпон ота авлиё экан” деган гап ҳам тарқатиб юборишди.
Кунларнинг бирида чўпон ота яна ҳалиги олма дараҳти соясида ўтириб, бироз мизғиб олди. Озгина дам олган бўлиб, сўнг намозини ўқиди. Кейин олмага қараб, ҳар доимгидай: ўша кунги олмасини сўради. Лекин, нимагадир олма мевалари ғарқ пишиб турса-да, қариянинг қўлига бирорта ҳам олма тушмади. Қария ҳайрон... Бироз кутиб, ўз ҳоҳишини такрор ва такрор билдирса ҳам қўлига ақалли битта ҳам олма тушмади. Кутди, кутди. Оҳири натижа бўлмагач, қария бу ҳолатдан жуда қаттиқ таъсирланди: кўзлари ёшга тўлди, киприклари-ю соқоллари йиғидан ҳўл бўлиб кетди. Сўнг, қўйлари томон оҳистагина юриб кетди...
Мевага кирганидан буён бу дараҳт чолнинг қўлини бирор марта ҳам бўш қайтармаганди-я! Нима бўлди экан?! Ўй-ҳаёли, фикри-зикри фақат шунда бўлди. Ўйлайвериб, ўйига этолмади. Қайғуга ботди, дили ғаш бўлди. Ҳудди дараҳтдан кўнгли қолгандай бўлди. Чол ўзини бўйи яна-да кичрайиб, бели букилиб, мункиллаб қолгандай чорасиз ҳис қилди. Шу алфозда аллақанча вақт юриб, молларини қайтарди-да, қишлоғи сари йўлга отланди. Бир пайт масжид томондан азон айтилаётганини эшитиб қолди. Бу азон жуда ўзгача, таъсирли айтилаётган эди. Гўё азоннинг ортида қандайдир бир ҳурсандчилик, қувонч ҳислари ҳам яширингандай.
Бироз ҳаяллаб, ўйга чўмган қария – бирданига ҳаёлини жамлади, ўзини қўлга олди. Тўсатдан ҳурсанд бўлиб, йўқотган нарсасини топгандай, табассум қилиб жилмая бошлади. Шубҳасиз, ҳаёлига қандайдир ўй келган эди. Ҳалигина ғам-қайғу ёшлари оққан кўзидан энди қувонч ёшлари оқаётган қария шоша- пиша олма дараҳти томон йўлга тушди. Дараҳт ёнига этиб келган заҳоти уни эркалаб, кенг қулочи билан қучоқлай бошлади. Ва: - Болам... Болагинам. Узр. Менинг вафодор дараҳтим. Аҳир, ҳамма нарса ёдидан кўтарилаверадиган мендек чолни ҳафа қилмасдан билдирсанг бўлмасмиди?! Мен бўлсам тушунмабман-а... Аҳир, бугун - рўза ойининг биринчи куни экан-ку...

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!