🥗 Салатлар

Шуба салат

3.7К марта ўқилди
Шуба салат
Керакли масаллиқлар:

1. Маринадланган балиқ (селёдка) - 300 гр.
2. Туҳум - 9 дона
3. Картошка - 4-5 дона
4. Қизил сабзи - 4-5 дона
5. Қизил лавлаги - 4-5 дона
6. Маёнез

Шуба салат
Тайёрланиши:

Картошка, сабзи, лавлаги ва туҳум сувда қайнатиб олинади. Бу масаллиқларнинг пўсти артилиб, алохида идишга қирғичдан чиқарилади. Салат идишининг тубига майда тўғралган балиқ ёйиб қўйилади. Сўнг, устига туҳум оқи, картошка, сабзи ва лавлаги устма уст ёйиб чиқилади. Сўнг бир текисда маёнез суртилиб, устига туҳум сариғи билан безак берилади.

Шуба салат
Эслатма: Маринадланган балиқнинг килограммлигини ишлатсангиз, аввал уни тозалаб, териси ва суякларидан ҳалос этиб, сўнгра тўғраш керак бўлади. Масаллиқлар кетма-кетлигини хохишингизга қараб ўзгартиришингиз мумкин. Балиқдан кейинги қаватига майда тўғралган оқ пиёз ишлатсангиз ўзгача таъм беради.

Бу масаллиқлар 3та салат идишига (8-9 киши учун) мўлжалланган.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →