🥗 Салатлар

Қуритилган бақлажонли салат

7.5К марта ўқилди
Қуритилган бақлажонли салат
Ушбу салат 10-12 кишилик.

Керакли масаллиқлар:

1. Қуритилган бақлажон - 250 гр.
2. Помидор ва қизил булғор қайласи - 1 коса
3. Соя - 50 гр.
4. Кўкатлар - 1 боғдан
5. Зираворлар
6. Пиёз - 2 дона
7. Писта ёғи - 100 гр

Қуритилган бақлажонли салат
Тайёрланиши:

Қайнаб турган сувга бақлажон солиниб, 2 дақиқа қайнатилади. Сўнг бақлажон сувдан силқитиб олинади. Қизиган товага ёғ солиниб, тўғралган пиёз энгил ўлгунича қовурилади ва устига қизил қайла солинади. Сўнг, меъёрдан бироз купроқ туз солинади, сабаби, бақлажон тузланмагани учун.

Қуритилган бақлажонли салат
2-3 дақиқадан кейин қайла таги ўчирилиб, алохида идишдаги сувдан олинган бақлажон устига солинади. Сўнг зираворлар, соя ва тўғралган кўкатлар билан аралаштирилади. Бақлажон ва қайла иссиқлигида бу зираворлар эриб, қуритилган бақлажонга ўзгача таъм беради.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →