Бақлажонли аччиқ газак

Керакли масаллиқлар:
1. Бақлажон - 2 дона
2. Помидор - 5-6 дона
3. Қалампир - 3 дона
4. Пиёз - 2 дона
5. Саримсоқпиёз - 4-5 бўлакча
6. Салат ёғи

Тайёрланиши:
Бақлажон ювиб, тозаланиб, паррак қилиб кесилади ва ёғда икки томони қизаргунича қовурилади.

Помидор ювиб тозаланиб, қирғичдан чиқарилади. Тўғралган пиёз алохида идишда бироз қовурилади. Сўнг устига помидор солиниб, қовуришда давом этилади. Помидор етилишига бироз қолганда тўғралган саримсоқпиёз ва уруғи олиб ташланган қалампир солинади. Таъбга кўра туз ва янчилган қора мурч солиниб, бироздан сўнг олов ўчирилади.

Помидорли қайланинг тайёр бўлганини устига чиқиб қолган ёғдан билса бўлади.
Қовурилган бақлажон бўлаклари идишга терилиб, устига қайла суртилади. Бу жараён хохишингизга қараб катлам қилиб таҳланади.

Бу газакни совутилган холда истеъмол қилиш тавсия этилади.
Ёқимли иштаха!

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!