🥗 Салатлар

Кабачкили салат

4К марта ўқилди
Кабачкили салат
Керакли масаллиқлар:

1. Кабачки - 5 дона
2. Туҳум - 4 дона
3. Саримсоқпиёз - 5-6 бўлакча
4. Укроп - 0,5 боғ
5. Маёнез - 100 гр.
6. Ун - 1 ош қошиқ.
7. Туз

Кабачкили салат
Тайёрланиши:

Кабачкилар ювилиб, 0,5 - 0,7 см қалинликда паррак қилиб тўғралади. Туҳум, ун, туз идишга солиниб, яҳшилаб аталанади. Кабачкилар туҳумли массага ботирилиб, товадаги ёғда икки томони қизаргунича қовурилади. Қовурилган кабачкилар совутилади.

Кабачкили салат
Укроп ва саримсоқпиёз бўлакчалари майда тўғралади ёки эзилиб, маёнезга аралаштирилади. Совуган кабачкилар ликопчага терилиб, устига маёнез суртилади.

Кабачкили салат
Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →