Бақлажонли салат

Керакли масаллиқлар:
1. Бақлажон - 4 дона
2. Туҳум - 4 дона
3. Помидор - 5 дона
4. Укроп - 0,5 боғ
5. Саримсоқпиёз - 6-7 бўлакча
6. Ун - 1 ош қошиқ
7. Туз

Тайёрланиши:
Туҳум, ун ва туз идишга солиниб, аралаштирилади. Бақлажонлар 5-7 см қалинликда паррак қилиб тўғралади ва туҳумли аралашмага ботириб олиниб, товада, ёғда икки томони қизаргунича қовурилади.

Помидорлар қирғичдан ёки гўшт қиймалагичдан чиқарилади. Укроп ва саримсоқпиёз майда тўғралади. Таъбга кўра туз ва қизил қалампир кукуни солиниб, аралаштирилади.

Қовурилиб, совутилган бақлажонлар ликопчага терилади. Устига помидорли аралашмадан қўйиб чиқилади ва укроп билан безатилинади.
Ёқимли иштаха!

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!