🥗 Салатлар

Табассум салат

2.7К марта ўқилди
Табассум салат
Керакли масаллиқлар:

1. Кабачки - 2 дона
2. Туҳум - 2 дона
3. Бодринг - 4 дона
4. Помидор - 5 дона
5. Булғор қалампири - 5 дона
6. Саримсоқпиёз - 8-9 бўлакча
7. Кўкатлар - 0,5 боғдан
8. Соя - 2 ош қошиқ

Табассум салат
Тайёрланиши:

Кабачки, булғор қалампири, бодрин ва помидор йирик сомонча қилиб тўғралади.

Табассум салат
Табассум салат
1 та туҳум идишга аталаниб, устига туз сепиб, тўғралган кабачки солиниб, аралаштирилади. Сўнг, ёғда қовурилади. Иккинчи туҳум алохида идишда аталаниб, устига туз сепиб, тўғралган булғор қалампири солиниб, аралаштирилади ва у хам алохида ёғда қовурилади.

Табассум салат
Табассум салат
Кўкатлар билан саримсоқпиёз тўғралиб, хамма масаллиқлар аралаштирилади. Аралашма устига соя солиниб, тузи ростланади.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →