Шошилинчда тайёрлаш осон ва тез бўлган витаминларга бой бахорий салат.
Керакли масаллиқлар:
1. Бодринг (ёки редиска) - 4 дона.
2. Қатиқ - 0,5 литр.
3. Кўкатлар.
4. Зираворлар.

Тайёрланиши:
Бодринг ва кўкатлар ювиб, майда тўғралади. Таъбга кўра зираворлар солиб, қатиқ билан аралаштирилади.
Ёқимли иштаха.