📖 Ҳикоялар

Жума куни масжиддаги кутилмаган холат.

1 дақиқа 2.5К марта ўқилди
Жума куни масжиддаги кутилмаган холат.
Ўғлим энди 5 ёшни қарши олди. Аммо илм ўрганишга чанқоғи сероб. Намоз ўқишни севади...
"Мени хам масжидга олиб боринг", деди жума куни тонгда. Жуда хам севиндим. Боламга севгим хар қачонгидан ошди.
Пешинга яқин йўлга, масжидга отландик. Ўғлимни элкамга ортиб, йўлда Саодат асрига оид ривоятларни айтиб келардим. Масжид дарвозасига яқин қолганимда бирдан жойимда тўҳтаб қолдим. Масжид дарвозаси олдида Милиция ходимлари турарди. Мен бу хақида умуман ўйламаган эдим. Боламни элкамдан олиб эрга қўйдим. Милиция ходимларидан бири бизни кўриб бироз тикилиб турди. Сўнгра биз томонга кела бошлади. Очиғи кўнглим ғаш бўлди. Боламни масжиддан тўсишмоқчи бўлишгани учун эмас, умрида илк бора Аллохнинг уйига қадам қўйган мўрғак боламда ёмон ҳотира ва Милиция ходимларига нисбатан адоват шаклланишидан. Болам эса кўзида қувонч ва хаяжон билан масжидга келаётган мусулмонларга қарар, бармоқларимда махкам сиқиб, ўзида йўқ қувончни намоён қиларди. Айнан ушбу холатида масжидга кирмаса болажонимни нақадар ранжишини ўйлаб янада махзун бўлдим.
Милиция ҳодими олдимизга келиб гап очди:
– Бу эрда нима қилиб турибсизлар?
– Масжидга келдик амаки – деди, болам мендан олдин қувончини яшира олмай.
– Унда нима қилиб турибсизлар?! Кирмайсизларми?
Кичкинтойни совуқда ушлаб турманг! – деди.
Мени холатимни тасаввур қилаверинг. Мен ўғлимданда кўпроқ севиндим. Масжид томон охиста қадам ташладик.
– Бизни хам дуо қилинг, илтимос, – деди паст овозда.
Болам эса "Дадажон, бу амаки масжидга кирмайдиларми?" деб, саволга тутди.
"Бу амакинг сени, мени ва масжидга келганларни тинчлигини химоя қилади", дедим ғурурланиб...
Умримда илк бор Милиция ҳодимларимиз билан фаҳрландим...
Ҳалқимиз хали хам орган ҳодимларига ишонишни истар экан. Ҳодимлар орасида шундай мехрибон ва ғайратли Ватанпарварларимиз кўпаяверсин.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →