📖 Ҳикоялар

ШАЙТОН БЕРГАН СУВНИНГ ОҚИБАТИ

2.7К марта ўқилди
ШАЙТОН БЕРГАН СУВНИНГ ОҚИБАТИ
ШАЙТОН БЕРГАН СУВНИНГ ОҚИБАТИ

Ривоят қилишларича, шайтон узум уруғини ўғирлади. Қанча қидирсалар хам уруғни тополмадилар. Барча хайвонлардан сўраб-суриштирдилар, лекин хеч бири билмади. Оҳири уни шайтон олгани маълум бўлди.
– Менга узумга уч марта сув қуйишга руҳсат берсангиз, ўша уруғни топиб бераман, – деб шайтон шарт қўйди.
Ноилож рози бўлдилар. Шайтон уруғни топиб берди. Уни эрга экдилар. Узумга уч бор сувни шайтон берди: аввал тулкининг, кейин шернинг, оҳирида тўнғизнинг қони билан суғорди. Узум сувидан май қилдилар. Кимки ундан ичса, аввал тулки каби кўрмаган одами билан хам дўст тутинди, кайфи ошганда ўзини шер хис қилиб, мардлиги жўш урди, учраганга борини улашди, оҳирида эса тўнғиздай тупроққа ағанади.
Май туфайли бирор ёмон иш содир бўлса, билингки, у шайтон берган сувнинг оқибатидир.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →