📖 Ҳикоялар

ҚАЙСАРЛИКНИНГ ОҚИБАТИ (Ибратли хикоя)

1 дақиқа 2.1К марта ўқилди
ҚАЙСАРЛИКНИНГ ОҚИБАТИ (Ибратли хикоя)
ҚАЙСАРЛИКНИНГ ОҚИБАТИ
(Ибратли хикоя)

Хозир сиздан: “Оёғингиз тагида эр борми?” ёки “Тепангизда осмон борми?” деб сўрашса сиз хеч иккиланмай: “Ха”, деб жавоб берасиз. Аллох таолога ишончимиз хам шундай кучли бўлиши керак. Кимдир сиздан: “Аллох таоло сизни кўриб турибдими?” деб сўраса, ишонч ва қатъийлик билан “Ха” деб жавоб бера олишингиз керак.

Келинг, сизга мисол тариқасида бир хикоя сўзлаб берай. Бир куни икки дўст саёхатга чиқишибди. Улардан бирининг кўзи ожиз экан. Кеч кирганида улар дам олиш учун бир эрда тўҳташибди. У эр хавоси худди денгиз бўйидагидек кундузи жуда иссиқ, кечаси эса сезиларли даражада совуқ бўлар экан. Тонг отгач, дўстларнинг соғломи эгулик топиб келгани кетибди. Кўзи ожизи эса ён-атрофни қўли билан пайпаслаб, қаттиқ нарсани тутибди. Совуқда тошдай қотиб ётган илон экан. Халиги одам ажойиб таёқ топиб олдим деб ўзида йўқ ҳурсанд бўлиб турган пайтда дўсти бироз эгулик олиб келибди. У илонни ушлаб ўтирган дўстига бақириб, қўлидаги илонни дархол ташлашини сўрабди. Кўзи ожиз киши эса дўстим менга хасад қиляпти деб ўйлаб илонни махкам ушлаб олиб бермайман деб туриб олибди. Дўсти унинг қўлидаги таёқ эмас, илон эканини ва уни зудлик билан ташлаб юборишга харчанд ундаса хам, кўндира олмабди.

Ҳуллас, иккаласи яна йўлга чиқишибди. Кун чиқиб харорат кўтарилгач, кўзи ожиз кишининг қўлидаги “таёқ” секин ўзига кела бошлабди. Нихоят этарлича исиниб, кучга киргач, кўзи ожизни чақибди...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →