📖 Ҳикоялар

Солиҳа ва айёр аёл

4.4К марта ўқилди
Солиҳа ва айёр аёл
.. ☘️Солиҳа ва айёр аёл!🌸

Бир йигит ҳотинимга жин кириб олган деган гумон билан домланинг олдига борибди. Домла йигитнинг ҳотинини ўқий бошлабди. Кўп ўтмай аёлнинг ичидаги жин тилга кириб гапира бошлабди:

- Бўлди бас қилинг, чиқаман фақат бир шартим бор.

- Йўқ хеч қандай шарт-парт кетмайди, тез чиқ!

- Аввал сиз бир эшитиб кўринг.

- Ха майли, кўндирдинг. Нима шартинг бор?

- Чиқишга чиқаман лекин, эрининг ичига кирволаман. Эрни тамом титроқ тутиб қолибди. Домла:

- Йўқ бунақа шарт қўйиш ярамайди, яҳшиликча чиқ!

- Биласизми нима учун унинг ичига кирмоқчиман?

- Нимага?

- Чунки у намоз ўқимайди. Домла эрдан: "Шунақами?"- деб сўраса, эр жиннинг иддаосини инкор қилибди. Шайҳ жинга дебди:

- Ҳўш гап бундоқ: Хозир сен чиқасан, кейин буларнинг уйи атрофида яшаб турасан. Мободо, чиндан хам бу киши намоз ўқимайдиган бўлса, бемалол ичига кириб олаверасан. Жин рози бўлибди. Бир муддат ўтгандан сўнг аёл домлага миннатдорчилик билдириб қўнғироқ қилибди. Ўша воқеадан бери эри намозни канда қилмаётганмиш, хатто сўфи азон айтмасидан масжидда бўлаётган экан.

Аслида, аёлга хеч қандай жин кирмаган балки, эрини инсофга чақириш учун домла билан келишиб мана шундай томоша кўрсатган экан...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →