🐉 Мучаллар

Қуён мучали ҳақида

1 дақиқа 24.4К марта ўқилди
Қуён мучали ҳақида
Қуён 1915 1927 1939 1951 1963 1975 1987 1999 2011 ҚУЁН ЙИЛИ. Ушбу йилда таваллуд топганлар ўзига хос хислатларга эга бўлиб, қобилиятли, иззатталаб, камтарин, босиқ ва саховатли кишилардир. Бенуқсон дидлари билан ажралиб турадилар, ҳамманинг таҳсинига ва ишончига сазовор бўладилар. Бироқ жиддий камчилиги енгилтаклик бўлиб, ҳатто энг яхши хислатлари ҳам юзакидир. Бундан ташқари, ғийбат қилишни, гап ташишни яхши кўришади, лекин буни киши билмас ҳолда, хушмуомалалик ва эҳтиётлик билан амалга оширишади. Одатда, вазмин ва тепса-тебранмас бўлганлигидан, улар тинчини бузиш қийин. Уларда ҳақиқий ҳиссиётдан кўра, тантиқлик кучли. Арзимас баҳона билан йиғлашлари мумкин, лекин шу заҳотиёқ овуниб қолишади. Одатда, уларнинг ҳаммаси мутаассиб бўлиб, ҳаёт тарзларига путур етказадиган, уни қийинлаштирадиган ҳар қандай янгиликка тоқатлари йўқ. Энг аввал бадастир хавф-хатарсиз яшашга интилади. Олдиндан яхши ва ёмон томонларини жамлаб кўрмагунча, ҳеч бир ишга қўл уришмайди. Ажойиб ишчанлик қобилиятига эга кишилардир. Гарчи, баъзан ўтакетган расмиятчи бўлишса-да, ҳалол ва ўз сўзларининг устидан чиқишади. Иқтисодий жиҳатдан ҳамиша омадлари юришади, ўйлаган ишларини амалга оширишда эпчиллик кўрсатишади. Улардан ажойиб ишбилармон кишилар етишиб чиқади. Ҳаётлари таҳлика остида қолмаса, истеъдодли ҳуқуқшунос ёки дипломат ҳам бўлишлари мумкин. Бу мучалда туғилган аёллар дид, меҳмондўстлик ва яхши вакиллик талаб қилинадиган ҳар қандай соҳада ўзини кўрсатиши мумкин. Умуман, ушбу йилда таваллуд топганлар ўзлари ёқтирган одамларга нисбатан жуда хушмуомала ва хизматига шайдирлар, лекин дўстлар манфаатига хизмат қиламан деб, энг яқин кишиларидан жудо бўлишлари осон. Агар улар фавқулотда ҳодисаларга, фожеали воқеаларга, енгиб ўтиб бўлмас тўсиқларга дуч келишмаса, бутун умр осойишта яшашади.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →