Йўлбарс мучали ҳақида

Йўлбарс 1914 1926 1938 1950 1962 1974 1986 1998 2010 ЙЎЛБАРС ЙИЛИ. Бу мучалда туғилганлар ҳиссиётга берилувчан, жахли тез ва тартиб- интизомга риоя қилмайдиган кишлардир. Улар катта ёшдагилар ёки раҳбарлар билан тез-тез жанжаллашиб туришади, ҳатто ўзларининг ҳақ эмасликларини фаҳмласалар-да, барибир баҳслашишга тайёрдирлар. Улардан кўпинча инқилобчилар, раҳнамолар чиқади. Итоат этишни ёқтиришмайди, аммо бошқаларга айтганини қилдиришади. Шу билан бирга, кўпинча, яхши ўйлаб кўрмасдан қарор қабул қилишади ёки тўғри хулосани жуда кеч чиқаришади. Агар бирор ишни бошлашдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриш ва доно маслаҳатларга қулоқ солишни уддасидан чиқа олишса, катта-катта муваффаққиятларга эришиши мумкин. Табиатан курашувчан, қўрс ва жиззаки бўлиб, кўзлаган ишлари учун ўзларини қурбон қилишга ҳам қодир. Улардан яхши лашкарбошилар ёки корхоналарнинг раҳбалари чиқади. Лекин хавфли жиноятчи ҳам бўлиши мумкин, чунки таваккалчилик билан қилинадиган ҳар қандай фаолиятни яхши кўришади. Жудаям жўшқин ва кучли севги соҳибидир улар. Аммо эҳтиросли бўла туриб, камдан-камлари ишқ-муҳаббат бобида бахтга эришади. Дастлабки ҳаётлари осуда ва халоватли ўтади, бироқ кейинчалик кучли ва шиддатли кечинмаларни бошдан кечирашади. Шунга қарамай, кексайгунча яшай олсалар, қолган умрларини тинч ва хотиржамлик билан ўтади. Булар одатда омадли одамлардир.
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!