Сичқон мучали ҳақида

Сичқон 1912 1924 1936 1948 1960 1972 1984 1996 2008 СИЧҚОН ЙИЛИ. Ушбу мучалда туғилганлар ташқи қиёфасидан ёқимли, жозибадор, собитқадам, меҳнатсевардирлар. Бир қарашда хотиржам ва босиқ кўринсалар-да, унга ишонмаслик керак. Чунки улар асабийлиги-у тажовузкорликларини яшириб туришади. Бу йилда туғиланлар тежамкор, бойлик йиғишга ихлосманддир. Ўзлари ёқтирган одамларгагина қўллари очиқ. Чақма-чақарликни хуш кўришади, фисқу-фужурдан ҳазар қилишмайди, шу боис ҳақиқий дўстларидан кўра таниш-билишлари кўп. Ҳеч қачон ҳеч кимга ишонишмайди, ғам-ташвишларини танҳоликда ўзлари тортадилар. Улар келажакларидан ташвишланиб, кексайганда бировга қарам бўлмаслик учун, тежаб-тергашни ҳамиша орзу қилишади. Жисмоний ишлардан кўра ақлий меҳнат билан боғлиқ ишларни бажонудил бажаришади. Бахтга қарши йиққан пулларини орқа- олдига қарамай шу захотиёқ сарф қилишади. Улар кексайганда тинч ҳаёт кечиришади.
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!