Илон мучали ҳақида

Илон 1917 1929 1941 1953 1965 1977 1989 2001 2013 ИЛОН ЙИЛИ Ушбу мучалда туғилганларда донолик ва зийраклик ато этилган. Улар вайсақи эмас. Кўп ва хўп фикр-мулоҳаза юритишади. Бошлаган ишни қатъият билан охиригача етказишади, муваффақиятсизликни жуда ёмон кўришади. Табиатан хотиржам бўлсалар ҳам, ишнинг кўзини билиб, тез хулоса чиқаришади. Жуда ҳам омадли кишилардир, лекин кўпинча зиқналик қилишади. Гоҳида ҳудбин ва мақтанчоқ бўлишади. Қарз беришни ёмон кўришади. Аммо ҳушларига келиб қолса, ёрдам беришдан бўйин товламайдиган пайтлари ҳам бўлиб туради. Бўрттиришга мойиллик уларга хос хусисият, мабода бировга ёрдам бергудай бўлишса, жонларини беришга ҳам тайёр, айни пайтда тортинчоқ бўлиб қолишади, натижада зарар кўриши мумкин. Бундай одамлардан ёрдам сўрашдан олдин ўйлаб кўриш керак. Акс ҳолда, пушаймон бўласиз. Ёстиқдошларини ўзлари танлашади, рашкчи ва инжиқдирлар. Агар улар ўзларининг энг яхши хис-туйғуларини оиласига бағишлай олсалар эди, умрлари ғам- ташвишсиз ўтар эди. Ҳаётларининг дастлабки даври тинч ўтади. Умрларининг иккинчи ярмида эса ортиқча сертакаллуфлиги, эҳтиросларнинг кучлилиги, саргузаштларга иштиёқмандлиги мушкулликларга дучор этиши мумкин.
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!