Тўнғиз мучали ҳақида

Тўнғиз 1923 1935 1947 1959 1971 1983 1995 2007 2019 ТЎНҒИЗ ЙИЛИ Бу мучалда туғилганларни мардоновор феъл-атвори, одоб-назокат, хизматга шайлик, нозик табиатлилик хулқлари бор. Уларга ҳеч иккиланмай ишониш мумкин, Улар фақат тўғри йўлни танлашади. Улар виждонли ва мард кишилардир. Бошқа кишилар билан тил топишиши қийин. Лекин дўстларини ҳурмат қилади. Тўнғиз йилида туғилганлар кундалик ҳаражатлари учун керакли маблағни топа олишади. Аммо беғамликлари туфайли ишлари ёмон тус олиши мумкин. Улар беғам кўринсалар-да, аслида иродали ва ўжардирлар. Ўйлаган ниятлатига эришиш учун бор кучини ишга солишади. Табиатан бақувватлар, уларнинг кучига ҳеч ким бас келолмайди. Бироқ бирор қарорга келишдан олдин унинг яхши ва ёмон томонларини узоқ қиёслашади, шундай кезларда ён-беридаги кишилар назарида улар нима қилишни билмаётгандек туюлишади. Ҳақиқатда эса бундай эмас, улар ўз ишини жуда яхши билишади, фақат ишни мураккаблаштирмаслик, гоҳида унга зарар етказмаслик учун узоқ вақт мулоҳаза юритишади. Ушбу йилда туғилган аёллар совға-салом қилишни, шод-хурсандчиликни хуш кўришади.
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!