🐉 Мучаллар

Аждарҳо ва балиқ мучали ҳақида

1 дақиқа 76.2К марта ўқилди
Аждарҳо ва балиқ мучали ҳақида
Аждарҳо (балиқ) 1916 1928 1940 1952 1964 1976 1988 2000 2012 А Ж Д А Р Ҳ О (БАЛИҚ) Й И Л И Кимда-ким ушбу йилда туғилган бўлса, жуда яхши сиҳат-саломатликка эга бўлиб, серғайрат ва беғубордир. Пасткашлик, тилёғламалик ва ғийбат уларга бегона. Улар ишонувчан ва ростгўйлар. Кўпинча ёлғон-яшиқ гаплар туфайли ўз тинчлигини йўқотади. Баркамолликка интилиш уларни ўзига ҳам, бошқаларга ҳам талабчан қилиб қўяди. Улар кўп нарсани талаб қилишади, лекин талабларидан кўра кўпроқ ишни ўзлари амалга оширишади. Виждонли, таъсирчан ва довюрак кишилар бўлиб, уларга бемалол ишониш мумкин. Самимий киши бўлиб, одатда билдирган фикр мулоҳазалари ҳамиша асосли бўлади. Соддаларча ишонувчанликлари туфайли, уларни ҳамиша алдаш мумкин. Шу билан бирга, улар серзарда бўлиб, баъзан тилларига эрк бериб юборишади. бироқ уларни фикр-мулоҳазаси билан ҳисоблашиш керак, чунки яхши маслаҳат беришади. Қизиқиб, дарров ишга берилиб кетишади. Истеъдодли, ўқимишли ва иродали кишилардир. Бутун умр ҳеч нарсадан зориқишмайди, ҳар қанақанги ишда ҳам мувоффақият қозонишлари мумкин. Қайси касбни танлашмасин, доимо ғалаба қозонишади. Улар кўпинча, ҳамма учун севимлидирлар, бироқ ўзлари бошқаларни камдан-кам ҳоллардагина ёқтиришади. Ҳеч қачон муҳаббат умидсизлиги ёки доғу аламини уларнинг бошидан кечмайди. Аммо ўзлари муҳаббат можаросига сабабчи бўлиши мумкин. Бу мучалда туғилганлар камдан- кам ҳоллардагина ёшлигида оила қуришади, баъзилари ҳатто умр бўйи танҳо яшашади, бироқ бу улар кўнглини чўктирмайди, аксинча, ёлғиз яшаганидан кўпроқ бахтиёр сезишади. Қарз олишни ва узундан-узун гапиришни ёқтирмайди. Раҳмдилликка мойил бўлиб баъзан қисқа муддатга бўлса-да, бундан бошқаларнинг фойдаланиб қўйишга йўл қўйишади. Кўпчиликнинг муаммоси оғир, жинсий қониқмасликдан қийланиб юришади. Шоиртабиат жўшқинликлари туфайли бутун умр кўплаб муаммоларга сабабчи бўлишади. Бироқ кексайганида бахт- саодатга ва барча истакларини амалга оширишга эришади.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →