Маймун мучали ҳақида

Маймун 1920 1932 1944 1956 1968 1980 1992 2004 2016 МАЙМУН ЙИЛИ Бу мучалда туғилганлар кўнглига келган ишни қилувчи,ишончга сазовор бўлмаган ва терс одамлардир. Бироқ улар эпчил, ақлли, топқир бўлиб, энг қийин муаммоларни ҳам осонлик билан ҳал этишади. Айни пайтларда улар қув ва маккордир, шу боис улар билан доим ҳушёр бўлиб муомала қилиш керак. Уларнинг киришимликлари ва ҳатто ҳар қандай хизматга бел боғлаб туришлари ҳам мунофиқонадир, аслида эса ўз манфаатини ўйлаб шундай қилишади. Шунингдек, улар хушчақчақ ва илтифотли бўлб, бошқалар тўғрисидаги юракни эзадиган фикр-мулоҳазаларини сохта хушмуомалаликлари билан яширадилар. Улар ўз фаолиятларини авж олдира олмайдиган деярли бирорта соҳа йўқ. Бўлаётган воқеалардан ҳамиша хабардор. Хотиралари жудаям кучли бўлиб, кўрган ёки эштган нарсаларининг майда-чудасигача унутишмайди. Барча ишлари бетартиблиги учун ҳам уларга хотира зарур. Улар жуда ҳовлиқма бўлиб, ҳамма ишни шу заҳотиёқ амалга ошириб қўя қолишни хоҳлашади. Арзимас тўсиқ ҳам уларнинг дилини хира қилиб, режаларини бузиб юбориши мумкин. Бирор ишни бошламасдан туриб, шу заҳотиёқ унинг баҳридан ўтишлари мумкин, кўпчилиги қатъиятсизлиги ва ҳатто қўрқоқлиги билан ажралиб туришади. Уларнинг ҳар қандай мушкул аҳволга тушиб қолганларида ҳам, унга чап бериб қутилиб кетишларини муносиб баҳолаш даркор. Улар ўз хоҳишларини амалга оширадилар. Амалпарастлик қонларида бор. Ҳеч иккиланмай, ҳатто виждонсизлик билан бўлса-да, ўз ниятларига эришишга қодирлар. Ўз ҳафсалаларига қараб иш қилишса, кўпинча ном чиқаришади. Фақат улар одамларга малол келиши мумкин бўлган магмадонагарчиликлардан ўзини тийиши лозим. Гарчи баъзи қийинчилклар бўлиб юрса, умуман олганда, иқтисодий жиҳатдан яхши яшашади. Ишқ-муҳаббат бобида бахтга эришишлари қийин. Чунки улар эҳтиросли бўлиб, жуда тез ошиқ бўлиб, кўп маъшуқаларидан кўнгиллари совиб, бошқасини қидиришга тушиши мумкин.
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!