🐉 Мучаллар

Ит, кучук мучали ҳақида

1 дақиқа 30.5К марта ўқилди
Ит, кучук мучали ҳақида
Ит 1922 1934 1946 1958 1970 1982 1994 2006 2018 ИТ ЙИЛИ Ушбу йилда туғилган одамларга энг яхши инсоний хислатлар хос. Улар содиқ ва софдиллиги,сир сақлай олиши билан ўзларига нисбатан ишонч уйғотишади. Бундан ташқари улар ҳазил-мутойиба туйғусига эга, майда гаплардан узоқ. Ҳаддан ташқари ўжар ва тез-тез сурбетлик даражасигача биришади. Уларнинг совуқ гаплар билан фикр билдиришга, ўринли ва ўринсиз танқид қилишга, ҳамма нарсадан камчилик топиши сезилиб туради. Ҳар қандай ноҳақлик уларда норозилик уйғотади ва то уни бартараф этмагунча тинчишмайди. Бошқалар учун қўлларидан келган эзгу ишни қилишади. Атрофидаги кишилар уларни муносиб равишда ҳурмат қилишади. Улар фақирликда яшайдиларми, фаровон ҳаёт кечиришадиларми, бундан қатъий назар, ақлга қараб иш тутадилар. Моддий жиҳатдан тўкин яшамасалар ҳам қаноатлидирлар. Бироқ уларга пул зарур бўлиб қолса, уни осонгина топиша олади. Одатда, улардан ажойиб раҳбарлар ва фаол жамоат арбоблари етишиб чиқади. Улар кўпинча гапга нўноқ, баъзан ўз фикр-мулоҳазаларини қийналиб баён этишади. Лекин ақллари расо,зийраклик билан гапга қулоқ солиб турадилар. Севги-муҳаббат бобида пок ва фаросатлидир. Уларни адолат учун курашда катта саргузашт ва қизғин олишувлар кутади.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →