🐉 Мучаллар

От мучали ҳақида

1 дақиқа 18.6К марта ўқилди
От мучали ҳақида
От 1918 1930 1942 1954 1966 1978 1990 2002 2014 ОТ ЙИЛИ Бу мучалда туғилганлар донгдор, мўтабар, хушфеъл ва пулни тежаб-тергаб ишлатувчи кишилардир. Яхши кийинишади, оммавий йиғинларни ёқтиришади. Кўп гапирсалар ҳам, ақлли ва сезгирдирлар. Кўпинча яхши натижаларга эришувчи ажойиб спортчи бўлиб етишади. Ҳамма соҳада ишлари юришади, кўзга ташланиб туришади, бошқалар фикрини тез уқиб олишади. Табиатан мустақил феъл-атворга эга бўлиб, маслаҳатларга қулоқ солишмайди. Ўзларига ишонишади, қадрларини билишади. Шу йилда туғилган эркаклар аёлларга бефарқ бўлишмайди. Муҳаббат онларида ҳамма нарсани унутишади. Хизмат вазифаларини адо этганда, бошқа ҳамма соҳада бор куч ва эҳтиросларини кучга солишга ҳаракат қилишади. Ишқ-муҳаббат йўлида ҳамма нарсадан воз кечишлари мумкин. Шу боис бошлаб қўйган ишларида муваффақиятсизликка учрайди, агар буларни енгса бахтли бўлуши мумкин. Оила қургач, уйда доимо диққат марказида бўлишади. Улар кўздан ғойиб бўлишлари биланоқ, оиланинг бахт-саодати пучга чиқади. Баъзилари оилани ёшликдан ташлаб кетишлари мумкин. Ҳис-тийғулар соҳасида уларнинг ҳаёти жўшқиндир. Кексайган чоғларида тинч-хотиржам кун кечиришади.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →