🐉 Мучаллар

Қўй мучали ҳақида

1 дақиқа 20.9К марта ўқилди
Қўй мучали ҳақида
Қўй 1919 1931 1943 1955 1967 1979 1991 2003 2015 ҚЎЙ ЙИЛИ Ушбу йилда туғилганлар нафис санъат соҳибидирлар. Уларнинг қадди-қомати келишган, истараси иссиқ ва табиат шайдоларидир. Хулқ-атвори ёқимли, гап-сўзи, ўзини тутиши оқилона, шундай бўлса-да табиатан инжиқ, хардамхаёл. ҳамиша нимадандир зорланиб яшашади. Одатда художўй бўлиб, турли хаёлий ва ўта табиий нарсаларга қизиқишади. Булар раҳмдил ва муҳтожларга ёрдам берувчи яхши кишилардир. Аммо баҳам кўрмоқчи бўлган нарсалари ўзларига тегишли бўлмайди. Уларда хусусий мол-мулкка ҳеч қандай ҳавас йўқ. Ҳаёт кечиришлари кўпинча омадларига боғлиқ бўлади. Жавобгарлик ҳисси уларга бегона, ташаббус кўрсатишни ёмон кўришади. Уларда дид ва истеъдод бор. Аммо раҳбарликни эплай олишмайди. Бир пайтнинг ўзида техник ва артистлик маҳорати қўшиб бориб олинадиган ишларни қойил қилиб бажаришади. Лекин ҳеч қачон асосоий вазифани бажаришмайди. Гаплари кўпинча пойма-пой бўлиб, ўз фикрларини қийналиб тушунтиришади, гоҳ тез, гоҳ секин баъзан дудуқланиб гапиришади. Ҳаётлари давомида кўплаб ишқ- муҳаббат муаммоларига дуч келишади. Улардан бири фожеа билан тугаши мумкин. Етуклик даври ёшлик ва кексайганларига қараганда яхши кечади. Шуни эсда тутиш керакки, моддий жиҳатдан ғам- ташвиши йўқ, маслаҳатгўйлари бор бўлган қулинг ўргилсин ўтлоқда ҚЎЙ нинг омади юришади.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →