Хўкиз (сигир) мучали ҳақида

Хўкиз (сигир) 1913 1925 1937 1949 1961 1973 1985 1997 2009 ҲЎКИЗ (СИГИР) ЙИЛИ. Булар сабр-тоқатли камгап, ишончга лойиқ, вазмин, имиллаган, яхши феъл-атворли кишилардир. Аксар ҳолларда содда қиёфада бўлишса-да, ақл-заковат соҳиби ҳамда чуқур мулоҳаза юрита олиш қобилиятига эга шахслардир. Одатда камгап, бироқ илҳом келганда гапдон бўлиб кетишади. Улар жисмоний жиҳатдан бақувват, ҳаётнинг аччиқ- чучугини тотишга бардошли. Турмушларида оила катта аҳамият касб этади. Болаларини яхши кўриб, улар билан фахрланишади. Бироқ буйруқ беришга ўрганганликлари сабабли уларга ҳам тез-тез қўполлик қилиб туришади. Ҳўкиз йилида туғилганлар ўз оиласига бахт-саодат келтирувчи, ҳақиқий меҳнаткаш кишилардир. Ушбу мучал аёллари хонанишин бўлиб, ўз оилалари учун жуда жон куйдиришади. Оила равнақи учун уни қаттиққўллик билан бошқариб боришади. Эрларини кўпинча ўз измларида туширишади. Ушбу йилда туғилган аксарият эр- хотинлар хушмуомила, садоқатли, ҳиссиётли бўлиши мумкин. Лекин хаёлпараст бўлиши мумкин. Кексайганларида мушкул аҳволга тушиб қолишлари мумкин, аммо буни бартараф эта олишса қарилик гаштини хотиржам сураверадилар.
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!