🐉 Мучаллар

Ҳўроз ва товук мучали ҳақида

1 дақиқа 19.3К марта ўқилди
Ҳўроз ва товук мучали ҳақида
Хўроз (товуқ) 1921 1933 1945 1957 1969 1981 1993 2005 2017 ХО`РОЗ (ТОВУҚ) ЙИЛИ Бу йилда туг`илган одамларга журъат, довюраклик хос. Булар чуқур фикрловчи ва истедодли шахслардир. Меҳнатсевар ва о`з ишларига жон диллари билан берилишади. Қурбилари етмаса ҳам, ҳар қандай мажбуриятни бажаришга киришади. Мабодо муваффақиятсизликка учрашса, диллари жудаям сиёх бо`лади. Нима о`йласалар, шуни ро`й-рост гапирадилар. Бу эса, ко`пинча, уларнинг ҳаддан ташқари то`г`ри со`злигидан о`зини четга тортувчилар билан тўқнашувга олиб боради.Савлат тўкиб юришни яхши кўришади,ён-атрофдагилар эътибор бериши учун дид билан кийинадилар. Аммо, аслини олганда, улар ўзларига зарар етказишларига қарамай, мутаассибдирлар. Одатда, ўзларини мутлақо лақма, деб ўйлшади, айни пайтда қилаётган ишларинининг моҳиятини яхши билишади. Ўзларига бино қўйишларининг сабаби ҳам шунда. Ҳақиқатдан хам, кўпинча ҳақ бўлиб чиқишади. Ақл-заковатлари теварак-атрофдаги одамларда уларга нисбатан қизиқиш уйғотади. Бироқ уларнинг кўпчилиги мақтанчоқлиги билан дарров ихлосни қайтаради. Қўлидан келадиган ишдан кўра кўпроқ гапирадилар. Аксарият ҳолларда, ишқий дилкашликларига нисбатан, кўпроқ ёқимли қиёфалари билан кўзга ташланишади. Баъзан дангасаликка мойиллик билдиришади. Лекин, аслида, уларнинг фаол бўлиши учун ҳамма асос бор. Пул уларга ўз-ўзидан келавермайди-ўзини таъминлаши учун ишлаши лозим. Агар улар қатият кўрсатиб, ўз дангасаликларини енга олсалар, мол-дунё билан таъминланишади. Аммо улар мабадо дангасалигу орзу-хаёллоарига берилишни ўзларига эп кўрсалар, бу уларнинг хонавайрон бўлишларига, обрў-этиборларини йўқотишларига, бошлаган ҳамма ишларини пучга чиқишларига олиб келади. Ишқ- муҳаббат бобида ҳаётлари анча машаққатли кечади, севган кишиларини қо`лга олмоқ ва қо`лдан чиқармаслик учун ко`пдан-ко`п куч-г`айрат сарфлашади. Улар камбағалликдан бойликкача,юксак муҳаббатдан тубанликкача бўлган йўлни босиб ўтишади. Кексайганларида бахтли яшашади.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →