📖 Ҳикоялар

ЭРИМНИНГ МАъШУҚАСИ ЎЗИДАН ЙИГИРМА ЁШ КАТТА…

5 дақиқа 2.5К марта ўқилди
ЭРИМНИНГ МАъШУҚАСИ ЎЗИДАН ЙИГИРМА ЁШ КАТТА…
Сарлавҳани ко`риб, ҳайрон қолгандирсиз? Ҳа, бу ҳақиқат, аччиқ ҳақиқат. Аммо мен ҳозир дарди ҳол қилиб, кундошиму эримга тош ёг`дирмоқчимасман. Эрим уч болани тирик этим қилиб, о`зидан йигирма ёш катта аёлнинг этагини тутиб кетиш сабабларини айтмоқчиман. Зеро, яна кимдир мен каби тақдир қозонида куйиб қолмасин...
Турмуш о`ртог`им билан совчилар орқали танишганмиз. Ота-онам маҳаллага бориб суриштиришганида қо`шнилар «Яхши оила, йигит ҳам ёмонмас», дейишган. Шу билан то`йимиз бо`лди.
Зафар ака оилада учинчи фарзанд, икки опаси, икки укаси бор. Қайнонамнинг эримга ҳомиладорлиги жуда ог`ир кечган. Устига-устак, чақалоқ о`пкасида нуқсон билан дунёга келади. Шу сабаб о`н бир ойлик бо`лгунча шифохонада даволанган. Бу орада катта қизлар сариқ касалигига чалинишгану қайнонам го`дагини шифохонада қолдириб, қизларини даволатади. Боланинг ҳолидан эса қайнотам хабар олиб турган. Кейин онаси яна ҳомиладор бо`либ, о`г`илли бо`лади. Хуллас, эримга оилада чақалоқлигидан э`тибор кам қаратилган. Ота-онаси бошқа фарзандлари билан андорман бо`лишгани сабабми, у киши анча безори бо`либ улг`аяди. Мактабда баҳолари а`ло бо`лса ҳам, тартибсизлиги туфайли доим муаммолар гирдобида юрган. Ота-онасини мактабга йиг`илишга чақиртиришса, «Яна гап эшитамиз, бу боланинг дастидан ҳеч тинчлик ё`қ», дея боришмаскан.
О`смир ёшларида зарарли одатлар билан шуг`улланган эрим, ҳатто, наша ҳам чекиб ко`рган. Маҳалла нозири огоҳлантириш берса, қайнонам: «Бу бола эмас, бошга битган бало» деб қарг`ашдан нарига о`тмайди. Оқибатда эса ҳам э`тиборсиз қолган, ҳам аламзада бола ҳаётга нафрат билан қаровчи йигит бо`либ вояга этади. Олий о`қув юрти имтиҳонларидан о`тади, лекин о`қишни ташлаб кетади. Бир ташкилотга оддий ишчи бо`либ жойлашадию, бир-икки со`м пул топиб, уйидагиларга умуман ҳисоб бермай қо`йган. Аслида уни тергашмас, кечалари уйга келмаса, хавотирланишмас эди..
То`г`ри, эрим менга уйланган пайтлари анча босилиб қолганди. Аммо бора-бора яна эски ҳолига қайта бошлади. Бирор марта менга қо`л ко`тармаган. Болаларимизни ҳам эру ко`кка ишонмасди. Уйда ота-онаси билан жанжаллашса, алам билан уйдан чиқиб кетар, шу билан эртаси ёки кейинги кун кириб келарди. Мен ҳам «Турмуш о`ртог`им озгина асабий-да», деб о`зимни о`зим овутиб яшаганман. Жанжалларнинг олдини олишга ҳаракат қилишларим, шу уйда тинииб-тинчиб кетай дея уринишларим бир кунда якунига этди. О`ша кун эрим юзидаги ниқобни сидириб ташлаб, ширин қилишга уринаётган аччиқ турмушимни заҳарга айлантирди.
Ёз кунлари эди. Доимгидек эрталаб уйда қайнонам ва эрим о`ртасида жанжал чиқди. Зафар ака онасини болаларини ажратишда айблади. Қайнонам эса «Хотининг билан болаларингни олиб уйдан кет! Ёшинг о`ттизга яқинлашаяптию ҳамон боқимандасан!» деб уришди. Бу гаплардан кейин жаҳл билан уйдан чиқиб кетган эрим бо`киб ичган. Аламзадалик эса кечга бориб қувончга айланган. Сабаби Зафар аканинг о`зидан йигирма ёш катта ма`шуқаси қирқдан ошганида унга қиз фарзанд туг`иб беради. Андишани ҳам шаробга қо`шиб ичворган эрим туг`уруқхонага бориб, худди илк марта ота бо`лгандек хурсанд кайфиятда ҳаммага суюнчи улашган. Шифохонада ишлайдиган дугонам дарров мендан ҳам «суюнчи» олди. Олдинига «У-бу қариндошимизмикан ёки о`ртог`ининг хотини туг`димикан? Бирор англашилмовчиликдир?..» деб о`йладим. Ё`қ! Яна бир қизли бо`лган ота уйга хон юриш қилиб кириб келганида ҳаммасининг ҳақиқатлиги исботини топди. Зафар ака ҳовлини бошига ко`тариб, қувончини биз билан баҳам ко`рди. Қайнонам «Охири о`ша хотин туг`иб ҳам берибди-да!» деб қарг`ашга тушди. Мен эса тош қотдим. То`г`ри, шу кунгача у кишининг хиёнатларини сезардим. Неча бор уйга аразлаб кетдим. Икки норасидам учун қайтардим доим. Аҳвол бу даражага этиши хаёлимга ҳам келмаганди. Ёши қирқдан ошган, икки бор ажрашган, қизлари мен қатори аёл билан эримнинг дон олишиши…
Ё`қ, бунга чидаб бо`лмасди. Аросатда қолдим. Эрим аллақачон пишиллаб ухлаб қолган, у кишидан бирор нарсани со`рашнинг фойдаси ҳам ё`қ эди. Қайнонам ҳаммасини тан олди: о`г`ли саккиз йилдан бери о`ша аёл билан юрармиш. Босилиб қолармикан, о`ша билан муносабатларини узармикан деб менга уйлантириб қо`йишибди. Мен эса беш йилдан буён ко`рга о`хшаб яшайверибман. Эрим уйдан чиқиб кетса, кечалари уйга келмаса, қайнона-қайнотам билса, яна жанжал бо`лади деб, унинг айбларини ёпиб юраверибман. Аслида ота-онаси ҳаммасидан хабардор бо`лган, фақат менга ҳеч нарсани билдиришмаган. Эрталаб ҳаммасига ойдинлик киритдик. Турмуш о`ртог`им ко`зимга тик боқиб, кеча қизли бо`лганини, унга фамилиясини ҳам беришини айтди. Мен эса о`ша куннинг о`зидаёқ болаларимни олиб уйга кетдим. Мана, бир йилдан буён отамникидаман. Эшитишимча, ҳозир ма`шуқасиникига бутунлай ко`чиб о`тибди…
Хо`ш, менинг ҳаётим барбод бо`лишига, болаларим этим қолишига ким айбдор? Нима учун эрим о`зидан анча катта аёлга илакишиб қолди? Ундан нима топди эканки, ҳатто гулдек фарзандларидан воз кечди? Нега қайнота-қайнонам боласининг ҳаёти издан чиқишига бепарво қараб туришди? Икки бор эрдан ажрашган хотин нимаси билан эримни о`зига ипсиз бог`лаб олди?..
Аввало, Зафар ака оиласидан меҳр топа олмаган. Болалигидан назоратсиз о`сган. Онаси безори, топганини кайф сафога сарфлайдиган о`г`лидан ко`ра топарман-тутармон, ҳар куни қо`лида бозорлику пул билан кириб келадиган фарзандлари учун ко`проқ қайг`урган. Қайнотам кечалари о`г`ли уйга келмаса, иши ко`пайиб кетгандир, ишхонасида қолгандир, дея о`зига таскин бериб қо`я қолган. «Ёшгина қизга уйлантирсак, ма`шуқасини эсдан чиқаради», дея кенгашган оила а`золари.
Менимча, Зафар ака бошини силайдиган онага муҳтож эди. Ҳа, аввалига эрим о`ша хотинга ма`шуқа сифатида қарамаган. Унинг қиёфасида г`амхо`р ва сирдошни ко`рган. Ундан паноҳ топган. Аёл ҳар доим тушкун кайфиятда юрадиган йигитга э`тибор беради, ҳол-аҳволини со`райди, бошини силайди. Ишда кеч қолса, кузатиб қо`йишини илтимос қилади. Кейин-кейин эримни уйига таклиф этган. Иссиқ уй, иссиқ овқат, муҳими илиқ муносабат! Чексиз меҳр, э`тибор, жон қулоқ билан дардини тинглаш, «Сиз ҳақсиз!» дейишлар, кейин о`з дардини дастурхон қилиш. Турмушнинг муштлари, аёл боши билан ро`зг`ор тебратиш, хиёнаткор, танбал эрлар тарихи… Бир эмас, икки бор турмушидан ажрашган хотин ҳақиқий эркакни орзу қилиши… Ва о`ша эркак Зафар ака эканлигига ша`ма қилишлар. Натижа эса… Натижада менинг ҳаётим издан чиқиб, болажонларим этим қолди. То`г`ри, бу ҳам синов. О`зимда ҳам айб бор. «Эримнинг фе`л-атворини о`згартираман» деяверганча, унинг юриш-туришини назоратга олишим керакмиди? Атрофдагиларнинг гап-со`зларига озгина э`тибор қаратишим, хиёнат қилганини сезиб ҳам ичимга ютмаслигим лозим эди. Хонадонимизда фақат ота-она ва фарзанд о`ртасидаги муаммолар ҳал қилинишини эмас, келиндек бир жон борлигини билдириб туришим шарт эди. «Шундоқ ҳам оиламиз нотинч», деб уларнинг тинчини о`йлаб, о`з оиламни бир четга суришим менга қимматга тушди.
Вақт ортга қайтмайди. Пешанага ёзилганидан ҳам қочиб қутилиб бо`лмайди. Аммо турмушга чиқиш остонасидаги қизларга куёвнинг о`тмишини яхшилаб суриштиришлари кераклигини айтмоқчиман. Асосийси, о`г`ил тарбиялаётган оналар о`з боласидан э`тибор, меҳр ва вақтларни аямасликларини истайман. Эртага эркатойингиз бир уйнинг беги бо`лишини унутманглар, демоқчиман. Сиз тарбиялай олмаган болангизни бегона бир қиз одам қилиб беролмайди. Ахир, «Бола бошидан» деган ибора бежиз айтилмаган-да…
Шоира ВАФОЭВА қог`озга туширди

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →