Кейинги бекат – айрилиқ!

«Эҳтиёт бо`линг, эшиклар ёпилади, кейинги бекат Пушкин!»
Поэзд қо`зг`аган онда Бахтиёр бир қалқиб тушди. Боши вагон ичидаги тутқичга урилди. Пешонасини ушлаб ён-верига аланглади. «Ҳеч ким ко`рмадимикин».
Ро`парасида аллақандай газетани варақлаб о`тирган аёлдан бошқа вагонда ҳеч ким ё`қ эди. Соат ҳам о`н бирдан ошиб қолган. О`зи бунақа пайтда одам кам бо`лади метрода?
Бахтиёр чо`нтагидан ро`молчасини чиқариб, ловуллаб турган пешонасига босди. Ишқилиб, г`урра бо`лмаса го`ргайди.
Беихтиёр қаршисидаги аёлга тикилди ва... таниди. Бу Саида! Худди о`шанинг о`зи, бошқа биров бо`лиши мумкин эмас.
— Саида!
Бу исмни беихтиёр тилига ко`чирди. Аёл чо`чиб, аввал икки ёнига, кейин қаршисидаги ё`ловчига қаради:
— Бахтиёр!
— Сиз...
— Ҳа... тузукмисиз? Танимабман.
— Шунча йил о`тиб, учрашган жойимизни қаранг.
— Буям тақдир-да!
Тақдир! Қанчалар қудратли ва беомон куч. Шу қадар қудратлики, бутун инсоният, замону макон унинг измида.
Бахтиёр бир пайтлар қаэрдадир о`қиган, алҳол миясига келиб урилган бу фикрдан о`зи ҳам донг қолди. Чиндан-да г`алати. О`н йил аввал эрнинг юзасида туриб, бир-бирига видо айтган, бир-биридан ко`нгил узган икки инсон айни дамда эр остида бақамти келиб туришибди. О`шанда ким о`йлабди, дейсиз...
— Саида, уйдагилар тузукми? Болаларингиз...
— Раҳмат, худога шукур, о`зингизникилар яхши юришибдими?
— Раҳмат, Худога шукур!
Яна нима десин? Жим қолишди. Қизиқ, бир пайтлар икковлари соатлаб гаплашишар, вақт г`изиллаб о`тганини сезмай қолишар, уларнинг назарида вақт ҳам, суҳбат ҳам туамайдигандек эди. Энди- чи. Икки ог`из ҳол-аҳвол со`ришгандан кейин гапригани бирорта со`з қолмаган бо`лса?
Саида ко`зларини қо`лидаги газетага қадади. Бир нуқтага қадалган нигоҳларидан ҳеч нарса о`қимаётганини аниқлаш қийин эмасди. Бахтиёр ҳам унга термилган куйи нималарнидир о`йлаётгани, о`зи истамаган ҳолда хотиралар уммонига г`арқ бо`лгани ко`риниб турарди.
Саида! Бу исм бир пайтлар унинг фикру ёдини, жисму жонини, бутун борлиг`ини забт этганди. Усиз ҳаётни, тирикликни тасаввур қила олмай қолганди. У о`зини бу дунёга айнан Саида аталмиш беназир хилқат билан учрашиш, севиш ва севилиш, фоний умрни фақат у билан бирга яшаб о`тиш учун келган, деб биларди о`ша пайтлар.
О`ша пайтлар... у битирувчи курсда, Саида эса биринчи курсда о`қирди. Муҳаббат тарихи бошқаларникидан деярли фарқланмасди. О`қиш баҳона танишишди, ко`нгил қо`йишди. Кейин дарсдан кейинги учрашувлар, бог` сайри, кинотеатрнинг томошалари залида кечган бахтиёр дамлар... Ҳамма-ҳаммаси Бахтиёрнинг хотирасида бамисоли сандиқ тагида сақланадиган энг нодир буюмлар сингари эҳтиётлаб келинарди.
Саида билан кечган мас`уд дамлар бир кун келиб, ана шундай нодир хотираларга айланади, деган о`й у пайтлар хаёлга ҳам келмасди. Биров унга Саида пайти келиб, уники эмас, этти ёт бегонанинг ҳасмига айланади, деса, нақ ёқасига чанг солган бо`ларди. Аммо, на иложки, яралганнинг эмас, Яратганнинг иродаси муқаррардир.
Одатда битирув имтиҳонларини топшириб, қо`лига диплом олган собиқ талабанинг олдида икки ё`л туради: ё шаҳарда қолиб, бирор тузукроқ ишга жойлашиш ё бо`лмаса, ко`ч-ко`ронни орқалаб, қишлоққа қайтиш. Албатта, шаҳарда қолишга имконияти, тузукроқ таниш-билиши бор одам иккинчи ё`лни танламайди.
Бахтиёр оилада ёлг`из о`г`ил эди. Ота-она биттаю битта жигарбандини о`зидан йироқлатгиси келмайди. Қолаверса, шаҳарда қолишнинг ҳам о`зига яраша мураккаб томонлари бор. Айниқса, ётоқхонадаги «иззати» битган битирувчи о`зига дурустроқ бошпана топиши керак.
У аллақачон дипломни қо`лтиққа қистириб, қишлоққа жо`наворган бо`ларди. Ҳеч бо`лмаганда, бирор мактабга бориб, тарихдан дарс бера олишига ко`зи этади. Аммо, Саида-чи! Ота-онаси қизларини чекка қишлоққа узатишга ко`нишармиди? Ҳар қалай шаҳар ва қишлоқ, шаҳарлик ва қишлоқи о`ртасидаги тафовут, барибир, билинади.
Нега бу ҳақда Бахтиёр ҳам, Саида ҳам сал эртароқ, кинотеатрнинг нимқоронг`и залида, хиёбоннинг хилват бурчакларида ёки дарсдан кейин ҳувиллаб қоладиган аудиторияларда бир- бирининг пинжига кириб о`тирган пайтларда о`йлашмади. Вақти- соати келиб до`ппи тор келганида, икковиям нима қиларини билмай қолди.
Бахтиёр ота-онасининг ра`йини беш қо`лдек биларди. Муҳаббати ҳар қанча кучли бо`лмасин, уларнинг хоҳишига қарши боришни о`зига эп ко`рмайди. Ҳамма гап қизнинг ота-онасида қолганди. Саида уйдагилар билан маслаҳатлашиб келган куни айтган гапи шу бо`лди
— Адам билан учрашаркансиз!
Нуфузли идоранинг қуйироқ рутбадаги ходими уни о`з кабинетида, хиёл тунд кайфиятда қарши олди. Гап бошлашдан аввал ҳо`кизнинг қанча го`шт қилишини чамалаган қассобдай йигитга бошдан оёқ синчков разм солиб чиқди.
— Қизим — мени энг катта бойлигим, — деди вазмин оҳангда ота йигитнинг элкаси оша деворда илинган алламбало жадвалларга ма`носиз тикилиб. — Шу пайтгача унинг ко`нглига қараб келдик. Қизимизнинг бахти учун ҳамма нарсага розимиз. Фақат у ко`зимизнинг о`нгида бо`лса деймиз. Шаҳарда о`сган қиз даланинг ог`ир шароитига чидолмайди. Ҳозир ко`зига ҳеч нарсага ко`ринмаслиги мумкин. Лекин вақти келиб, афсусланиб қолишини истамаймиз. Иккинчидан, биз – хо`жаларданмиз. Сизлар-чи?
Бахтиёр иш битириш илинжида ёлг`он гапиришга о`рганмагани учун, очиг`ини айтиб қо`я қолди:
— Ё`қ, бизнинг на хо`жа, на саид, на эшонларга алоқамиз бор. Шу оддий о`збекмиз, холос.
Отанинг узун бо`йни яна бироз чо`зилганддек, кибрли қиёфаси янада такаббурлик касб этгандек бо`лди:
– Унда хо`жалар қораларга қиз бермаслигини яхши биласизларми?
Билади, ба`зилар о`з суҳбатдошини менсимай сизлагиси келмаса, негадир сенсирашга ҳам тили бормаса, худди шу тарзда – иккинчи шахс, ко`пликда мурожаат қилишини ҳам билади.
— Майли, мен-ку одам айиришни унча хушламамайман. Лекин барибир, қизимни Тошкентдан олиб кетишларига икки дунёдаям ё`л қо`ймайман. Ана, хоҳласанглар, шу эрда қолинглар, тузукроқ ишга жойлашиб, уй-жой масалаларини ҳал қилинглар, ана ундан кейин яна бир о`йлашиб ко`рармиз. Тушундингларми?
— Тушундик, деди Бахтиёр истеҳзо билан. — Энди биз кетаверайликми?..
Ҳар қалай Саиданинг отаси Бахтиёрга қанчалик нохуш таассурот қолдирган бо`лса, куёвликка номзод ҳам унда яхши фикр уйг`отмагани аниқ эди. Қиз билан кейинги учрашувдаёқ ҳаммасига нуқта қо`йилди.
Ҳаммаси қанчалар шиддатли, эҳтиросли бошланган бо`лса, шу қадар тез ва совуққонлик билан якун топди.
Охирги учрашув чог`ида:
— Дадангиз билан мен бир-биримизга то`г`ри келмадик, — дея дангал гап бошлади Бахтиёр. — Бизга о`хшаган қора халқ вакиллари у кишига мос келмас экан. Қолверса, қизларини қишлоққа бермас эканлар. Мен эса ота-онамни ташлаб келгим ё`қ.
О`шанда қизнинг нигоҳларида чақнаган қо`рқув, алам, ҳайрат ва нафратнинг муштарак акси ҳамон Бахтиёрнинг ко`з о`нгидан кетмайди.
— Ҳали шунақми? О`лсам ҳам сени дейман, сенсиз бир лаҳза яшолмайман, жоним жаҳоним о`зингсан деганларингиз, ҳаммаси ҳавойи гаплар экан-да! Демак... демак...
Бахтиёр шу лаҳзада унинг йиг`лаб юборишини, ко`ксига бошини қо`йиб, о`ксиб-о`ксиб йитг`лашини, о`з севгиси учун ҳар қандай то`сиқни энгиб о`тишга тайёр эканлиги, йигитни ҳам шунга да`ват этишини кутганди. Ё`қ, у йиг`ламади, бошқа бир ог`из гапирмади ҳам. Лабларини қаттиқ тишлаганича, терс бурилиб кетди. Шу аснода унинг ортидан югуриб, қизнинг нозик вужудини баг`рига босгиси, эру осмон қоришса ҳам, ота-оналар тиш-тирног`и билан қарши чиққан тақдирда ундан воз кечмаслигини айтиб, маҳбубасини ортга қайтаргиси келди. Аммо, бу истак йигитнинг қалбида қанчалар тез уйг`онган бо`лса, шу қадар тез со`нди. Юрагининг бошқа бир пучмог`ида бош ко`тарган кибрми, г`урурми, аллақандай ёввойи ҳис бунга изн бермади.
Наҳотки, шу билан ҳаммаси тамом бо`лди? Наҳот энди улар ҳеч қачон ко`ришмайдилар. Наҳотки, бир олам оппоқ орзулар баҳорги оқ булут парчаси сингари олис, шаршарадан таралган камалакдек алдамчи, гул баргидаги шабнам томчиси мисол о`ткинчи бо`либ чиқса?
Шундан со`нг ҳар қанча истамасин, надомат ва ҳижрон исканжасида о`ртанмасин, тақдир уни Саидасига қайта дучор қилмади. Фақат орадан о`н йил о`тиб...
Саида ҳамон қо`лидаги газетадан ко`з узмайди. Бир нуқтага қадалган нигоҳлари эса, саҳифаларда муҳрланган сон-саноқсиз митти шакллардан ма`но уқмоққа ожиз.
Бир пайтлар бу учрашувни қанчалар орзу қилган, кечалари ухламай яратганга таваллолар қилиб чиқмаганмиди? Орадан йиллар о`тиб алангани ҳис-туйг`улар кул босиб қолган, ширин, эҳтирослар хотира дафтаридан о`рин олган бир пайтда бақамти келиб туширишибди.
...Саида зиёли оилада, қат`ий тарти-қоидалар қуршовида тарбия топган, ота-онасининг хоҳиш-иродаси унинг учун қонун даражасига ко`тарилган эди. Уйдан белгиланган вақтда чиқиб кетиб, айтилган фурсатда қайтиш қат`ий таомил тусини олганди. Аммо, муҳаббат о`жар туйг`у. У тартибни ҳам, та`қиқни ҳам тан олмайди. У шунчалар қайсарки, бошқа ҳар қандай қонун-қоидаларни энгиб о`тишга интилади.
У ана шу бетизгин куч измида бир пайтлар сирли-сеҳрли туйг`улар, эҳтиросли лаҳзалар асирига айлангани рост. Бу бахтли ва мас`уд дамларни о`з яқинларидан сир тутгани ҳам чин. Аммо уларнинг бахтли онлари ота-оналарнинг ра`йи, иродаси бошланган эрда интиҳо топди.
Саиданинг отаси Бахтиёрни о`з ҳузурига чорлаган куни ишдан тунд кайфиятда қайтди.
— Бо`лмайди, — деди қизининг илтижоли ко`зларига тик қарашга ботинолмай. — Тушун, қизим, ҳозир ёшсан, билмайсан. Аммо, эртага бошингга турли қийинчиликлар тушиб, ко`зинг очилганда кеч бо`лади. Йигитнинг мавқеи ҳам, оиласи ҳам, насл- насабиям то`г`ри келмайди. Кейин, сен шаҳарда о`сгансан, қишлоқда яшолмайсан. У эрнинг шароитини тасаввур ҳам қилолмайсан. У эса бу эрда қолмоқчи эмасга о`хшайди.
Қиз шу аснода ҳамма умидлари чилпарчин бо`лганини сезса-да, вужудидаги бор жур`атини то`плаб, умрида илк бора отасининг юзига тик қарагиси, юрагида о`т олган исёнга эрк бергиси, «Ота, ҳали қишлоқ экан-ку, жаҳаннамда ҳам у билан бирга бо`лишга тайёрман» дегиси келди. Аммо отага нисбатан норозилик ҳисси ожизлик ко`з-ёшларидагина ифода топа олди.
О`ша оқшом тонггача ухлолмай чиқди. То`г`рирог`и, кейинги ҳаётини Бахтиёрнинг иштирокисиз тасаввур этаркан, ко`зига уйқу, дилига ҳаловат инмади. Ё`қ, бо`лиши мумкин эмас. У ҳаётдаги энг олий матлабини амалга ошириши учун ота-она ризолигидан воз кечишга ҳам тайёр. Эртага факултетда Бахтиёр билан ко`ришадилар. У муҳаббати учун ҳар қандай қаршиликни энгишга тайёр. Ахир бу ҳаётда ота-оналар розилигисиз бир-бирига этишган ошиқ- ма`шуқалар озми? Хо`ш, Бахтиёр ва Саида улар сафида жой олсалар нима бо`пти?
...Эртаси куни, факултет орқасидаги хиёбонда қизнинг юрагини липиллабгина ёритиб турган со`нгги умид шу`ласи ҳам со`ниб, бутун борлиг`ини со`нгсиз зулмат чулг`ади. Демак, шу пайтга қадар ҳаммадан иродали, ҳаммадан қат`иятли ва кучли деб билгани – Бахтиёр тақдир тақозосига шу қадар осон бо`йин эгибди.
Ё`қ, бундай бо`лиши мумкин эмас. Бошимга тош ёг`са ҳам, жисмимни нимталаб ташласалар ҳам, жонимни минг бир азобда қийнасалар ҳам сизни ҳеч кимга бермайман, дея аҳду паймон қилган Бахтиёр эмас, бошқа одаммиди? Ёки отаси кеча бечора йигитни қаттиқ таҳқирлаб, қалбини вайрон қилдимикин?
Шу пайт ко`ксини аёвсиз тилкалаётган дард-аламларни кучли бир фарёд билан ташқарига отгиси, йигитнинг бо`йнига осилиб, «бир умр чо`рингиз бо`лишга тайёрман, қаэрда бо`лсаям сиз билан яшашга тайёрман, сизсиз мен учун ҳаёт то`хтаб қолади» дея дод солиб йиг`лагиси келди. Аммо қаршисида ожизлик ва тараддуд измида турган бу йигит назарида бундай фидойиликка нолойиқдек ко`ринди.
Айтар гапини айтиб, терс бурилган чог`да ҳам, йигитнинг ортидан югуриб келиши, баг`рига босиб эркалаши, минг бор айтган о`тли, жарангдор дил изҳорини бир— да қайтаришини кутди. Аммо кутгани ро`ёбга чиқмади. Унинг қадамлари қизни о`з маҳбубидан бир умрга олислатиб борарди...
...Энди эса, ро`парасида г`урра бо`лган пешонасини силаб о`тирган анави тепакал эркак бир пайт қалбига эга чиққан ко`ркам йигит эканига ишонгиси келмайди.
— Одатда... бунақа кеч юрмасдингиз.
Саида ялт этиб газета саҳифалари оша Бахтиёрга қаради. Рост, о`ша пайтларда уйга кеч қайтишдан қаттиқ қо`рқар, учрашиб юрганларида ҳам қоронг`у тушмай хайрлашиш тадоригига тушиб қоларди. Эсида экан.
— Ҳа, нимасини айтасиз, — Бироз жимликдан со`нг Саиданинг юзларида о`ша, қадрдон, латиф кулгич о`йнади. — Қизлик пайтларда шунақа эди. Адам роса «строгий» турардилар. Энди... қизлари оилали, уйли-жойли бо`лгандан кейин, ҳамма мас`улиятни, жавобгарликни куёвларига топшириб қо`йганлар-да!
Поэзд навбатдаги стансияда то`хтаб, уларнинг суҳбати ҳам узилиб қолди. Сухондоннинг кейинги бект ҳақида э`лони тугагач, Бахтиёр яна Саидага юзланди:
— Агар сир бо`лмаса... болалар нечта бо`лди? Поччамиз нима иш қиляптилар?
Даф`атан аёлнинг қиёфаси жиддийлашди. Унинг юз-ко`зларидан «нимага со`раяпсан» қабилидаги ма`нони уқиш қийин эмасди. Саиданинг тараддудланиши Бахтиёрни ҳам о`нг`айсиз аҳволга солиб қо`йди.
— Худога шукур, нолимайман, Бир о`г`ил, бир қизимиз бор. Катта о`г`лим иккинчи синфга боряпти. Адамиз органда ишлайдилар, яқинда унвонлари ошди, майор бо`лдилар.
— Зо`р-ку, — илжайишга ҳаракат қилди Бахтиёр. — Унвонлари бундан кейин ҳам ошаверсин. О`зингиз ҳам ишлаяпмсизми?
— Ҳа, институтда дарс бераман. Номзодликни ҳам ёқлаш арафасида турибман. Адамиз эса, о`зингни қийнаб нима қиласан, дейдилар, эганинг олдингда, эмаганинг орқангда бо`лса, санга нима этишмаяпти? Уйда о`тир, болларингга қара, о`ша оладиган ойлигингни мен бераман, деб ҳол-жонимга қо`ймаяптилар.
— Унда поччамиз сизни жуда қадрлар эканлар!.. Ҳозир... уйга қайтяпсизми?
— Ҳа! Ойимларникига борувдим. Холаларим кеп қолишди. Кейин... қоп кетдим. Болаларни қо`шнимизнинг қизига ташлаб келганман. Бо`лмаса, ётиб қолардим.
— Поччамиз уйдамасмилар? — Бахтиёрга бу саволнинг жавоби умуман аҳамиятсиз бо`лса-да, барибир нимадир дейиш, ниманидир со`раш керак эди. Саида эса, бамайлихотир, завқ-шавққа то`либ гапирарди:
— Қатта? У киши уч-то`рт кун аввал чет элга, командриовкага учиб кетганлар. Агар уйда бо`лганларида метрода юрармидим. Ё о`злари бориб опкелардилар, ё «служебний» машинани жо`натардилар. О`зимам... машина ҳайдашни ҳеч о`рганолмадим-да! Бо`лмаса, ана, гаражда иккитаси ётибди. Қайтаётганимда такси то`хтатмоқчи бо`лдим, лекин бунақа бемаҳалда таксидан ко`ра метро ма`қулроқ ко`ринди. Метродан шундоқ чиқишим билан уйимиз. Беш хонали банковский уйлардан олганмиз. О`зингиз нима қип юрибсиз? Манимча.. кетгандингиз, шекилли?
— Ҳа, кетганимга анча бо`лди... о`з соҳам бо`йича ишламадим. Ҳозир каттагина фермер хо`жалигим бор. Анча-мунча эр-сув, мол-ҳол, дегандек... Тошкентга фермерлар қурултойига чақишириган экан. Кечроқ тугади. Тасодифни қаранг. Мен ҳам ко`пдан бери жамоат транспортида юрмай қо`ювдим. Уч кун олдин машинамни ремонтга берганман. Ё`ловчи машиналардан биттасига илашиб келавердим. Йиг`илишдан чиққанимиздан кейин шериклар бир ресторанда о`тириб бироз чақчақлашдик. Таксилар қо`налг`асига обориб ташлашмоқчи бо`лишди, о`зим ко`нмадим. Ёшлик йилларини қо`мсабми, метрога тушгим келди. Мана, шу баҳона сиз билан учрашиб турибмиз...
— Нимасини айтасиз?... Айтганча, о`зингиз оилангиз ҳақида гапирмадингиз.
— Менми?... Уйланганман. О`зимиз томондан. Қишлоққа қайтишим билан холамнинг қизига уйлантириб қо`йишди. Мана, о`н йилдирки, бир томнинг тагида яшаб келяпмиз. Уч о`г`лим бор. Учовиям қуйиб қо`йгандек бир-бирига о`хшайди. Каттаси футболга қизиқади. Иккита кичиги қачон қарама, бир-бири билан бокс тушади. Роса шумтака!
— Ростданми? Меникилар анча қуйилиб қолган. Катта о`г`лим нуқул беш олади. Юрист бо`ламан деб юрибди. Қмзим эса, до`хтир бо`ламан, дейди.
— Яхши. Инсон бахтли яшаши учун бундан ортиқ яна нима керак? Оилангиз тинч, ро`зг`оринг бут, болаларингиз сог`-саломат бо`лса, шуни о`зи этарли-да!
— То`г`ри айтасиз, бандаси сабр қилса, Яратганнинг о`зи бир куни бахтини то`кис қилиб бераркан.
— Ҳақ гап. Худога шукур қилишимиз керак!
— Ҳа, Худога шукур!...
Шундан кейин овозкучайтиргичдан навбатдаги бекат э`лон қилингунга қадар жим боришди. Айтилиши керак бо`лган гаплар охиригача айтиб бо`лингандек эди.
— Бахтиёр ака, мен этиб келдим. Сиз ҳам яхши этиб олинг. Уйдагиларга, кеннойимга салом денг. Болларани о`пиб қо`йинг.
Бахтиёр бир зум аёлга ҳиссиз термилиб тургач, хиёл жилмайди. Оҳиста о`рнидан қо`зг`алди.
— Бо`пти, сиз ҳам яхши дам олинг. Биз томонларга ё`лингиз тушса, албатта, кириб о`тинг. Поччани, болаларни олиб боринг, хо`п.
— Майли!
— Хайр!
«Эҳтиёт бо`линг, эшиклар ёпилади. Кейинги бекат...»
Эшиклар шарақлаб ёпилгач, вагон бир силкиниб, илгарилади. Ойнадан умидсиз ташқарига термиларкан, бекатдаги турфа чироқлар, деворий сувратлар, Саиданинг бахт полрлаб турган қиёфаси ортда қолаётган эди. Ниҳоят, поэзд яна қоронг`и г`ор ичидан о`рмалай бошлади. Қачондир бу таниш бекатни ко`риш яна насиб этар, аммо, Энди Саидани қайтиб ко`ролмаслиги ҳақиқатга яқинроқ.
Юз-ко`злари айтиб турибди: у ҳаётидан мамнун. Эри ҳақида гапираётганида чеҳраси янаям порлаб кетди. Бахтини топгани рост бо`лсин. О`шанда, қалб амрига қулоқ тутиб, уни о`зи билан қишлоққа олиб кетганида нима бо`ларди?
Умрида икки ог`из ёлг`онни эплаб гапиролмайдиган одам шунча уйдирмани қандай то`қиб ташладийкин? Фермер хо`жалигимиш? Қурултоймиш? Ресторанда зиёфатдан келаётганмиш... Аслида пешиндан бери туз тотгани ё`қ. Қизиқ, шунча сафсата гапларни батафсил айтиб беришга ким уни мажбур қилди?
Бошқа нимаям десин? Мактабда маош камлик қилиб, ишдан бо`шаганини айтсинми? Деҳқончиликда ҳам, савдода ҳам иши юришмаганидан гапирсинми? Тошкентга фермер қурултойига эмас, вазирликда ишлайдиган бир танишининг ёнига тузукроқ иш со`раб келганини Саидага қандай айтсин? Ростми-ёлг`онми, таниши иш юзасидан чет элга кетганмиш, бир ойсиз қайтмасмиш.
«Уч о`г`лим бор» деб қайси тил билан айтди. Худо биттасини берганда ҳам жон дерди. Хотини билан салкам о`н йил умид билан бир ёстиққа бош қо`йиб келди. До`хтирлар текшириб, аниқ-тиниқ хулосани айтгач, ажрашишга мажбур бо`лишди. Фарзандсизлик сабаби эр-хотиннинг яқин қариндошлигида экан...
Бир томондан шу ёлг`онлар бо`лмаганида ҳоли нима кечарди? Саида унинг ҳақиқий аҳволидан хабар топганида нима қиларди? Раҳми келармиди? Ич-ичидан севинармиди? Ё`қ, Саида унақа қизлардан эмасди. Яна ким билсин, шарт-шароит ҳар қандай одамни ҳам о`згартириб юборармиш.
Саидага уйланганида балки ҳаёти бутунлай о`згариб кетармиди? О`шанда Саида ҳозиргидек о`зини бахтли, саодатли ҳис этармиди? Ким билсин, буни тақдир дейдилар. Майли икковлари бирга бахт нашидасини суришмаган бо`лса-да, лоақал улардан бири чиндан бахтли экан, шунисига ҳам шукур.
Бахтиёртнинг паришон юзларида хаёлчан табассум инди...
— Ока, бу охирги стансия. Тушмайсизми?
Хизмат кийимдаги метро хизматчисининг дашномидан ҳушини бир жойга то`плаган бахтиёр ҳорг`ин қадамлар билан ташқарига чиқди.
Метро бекати яқинидаги майдончада тизилиб турган автобуслар орасидан керагини қидириб топди. Бо`ш о`риндиқлар қолмабди. Ё`лакда о`тириб кетадиган бо`лди. Автобус худди унинг келишини кутиб тургадек, гувиллаганча олдинга силжиди.
...Шунча ёлг`он гапга ишондимикин? Олифтагарчиликка бало бормиди? Уйида қо`ша-қо`ша машинаси бор одам метрода юрадими? Эри хорижга, командировкага кетганмиш. Яқинда майор бо`лганмиш. Го`р булармиди? Милисиядан қувилганига этти йил бо`лди-ку! Туппа— тузук ишлаб юрувди, бало бормиди «гера»ми, го`рми-эрми, о`шанақа нарсанинг савдосига аралашиб. Бу гапларни Бахтиёрга қандай айтади? Бошқа нимаям десин? Қо`лга тушиб, қамалиб кетганини айтсинми? Эрини чиқариб олиш бор будини, ҳатто уйигача сотгани-ю, ҳозир иккита боласи билан бировнинг уйида ижарага турганини ҳасарат қилсинми?
Институтдан оладиган ойлиги ё`лкирасию ижара пулига учма-уч этади. Репетиторлик қилиб топган беш-то`рт тангаси ро`зг`орни боқишга аранг этиб турибди. Ёлг`из аёлга қанчалик қийинлиги бошқалар билмасаям Саида яхши билади.
Нима бо`лгандаям, то`г`ри қилди. Майли, бахтсизлик ҳам кимгадир насиб қилиши керак-ку! Орадан шунча йил о`тган бо`лса-да, бир замонлар юрагида ишқ ундирган о`ша йигитни яна бир ко`рсам эди, деган митти бир илинж липиллаб келарди. Лоақал шу орзуси (агар бу орзу бо`лса) амалга ошди-ку! Қизиқ, холасининг қизини... севармикин? У-чи? Майли, қо`ша қаришсин!
Саида ана шу хаёллар қуршовида эшик тугмасини босаётганида, Бахтиёр жой олган автобус шаҳарни тарк этиб улгурганди...
Рустам ЖАББОРОВ

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!