У собиқ хотини билан топишиб олди, мен эса бефарзандман...

— То`рт йил аввал совчилар орқали турмушга чиқдим. Лекин турмуш о`ртог`им билан о`ртамизда меҳр уйг`онмади, фарзандли ҳам бо`ла олмадик ва қайнонамнинг қистовлари билан уч йил яшаб, ажрашдик. Бир муддат о`тгач, оиласидан ажрашган инсондан совчи келди, розилик билдирдим. Бу инсон билан атиги уч ой яшадик, мана икки ойдирки, ота уйимда о`тирибман. Келишмовчиликларимизнинг асосий сабаби эса бу кишимнинг биринчи хотини эди. О`ша аёл оиламизга аралашаверади, қо`нг`ироқ қилиб, тинчимизни бузади. Мен бундай муносабатга тоқат қила олмадим. Ё мени танла ёки уни деб, аразлаб уйига қайтдим. Эрим ҳам ярашиш учун ҳаракат қилмаяпти. Бошим қотиб қолган. Биринчи эрим эса бошқа аёлга уйланиб, фарзанд ко`рди. Мен, ҳатто, ҳомиладор бо`ла олмадим ҳам. Ҳаёт шунчалар қаттиқ синаяптимикан деб, юракларим эзилиб кетаяпти. Иккинчи турмушим ҳам тинч эмаслиги учун о`зимни нотавон ҳис этаяпман. Ҳозирча уйимиздагиларнинг муносабати яхши, лекин куни келиб, бари айбни менга аг`даришларидан чо`чияпман.
Нигина, 24 ёш, Фарг`она вилояти
Қайнонажон: — Тақдир синовлари шунақа, она қизим. Ҳали ҳаммаси олдинда, яхши кунларга этишасиз. Собиқ турмуш о`ртог`ингиз фарзанд ко`рганига қувониб, уларга астойдил бахт тиланг. Шунда о`зингиз ҳам ёруг` кунларга этишасиз. Иккинчи гал турмушга чиқишга сал шошилгансиз чог`и. Ҳаёт мураккаб, болам, шошма-шошарлик билан инсон о`з-о`зига муаммо орттиради, холос. Айниқса аёл киши! Энди бу ёг`ига жиддийроқ бо`линг. О`зингизда кат`ий иродани тарбияланг. Ҳа, одамзот ба`зида ортга бир назар солиб, хатоларидан хулосалар чиқариб олиши керак. Хом сут эмган бандамиз-да, тутган тутумимиз доим ҳам то`г`ри бо`лавермайди. Бироқ на чора, олдинга караб дадил, ҳалол ва пок ё`лдан эзгу мақсадлар билан юришни давом эттириш керак. Ҳаётдан ма`но ва мазмун истаб яшаш лозим. Ко`нгилни ва фе`лни кенг тутинг. Хушмуомалалик, одоб ва садоқатни о`зингизга ҳамроҳ этинг. Одамларни севинг ва уларга яхшилик қилинг, яхшилик тиланг, бахту саодат ҳамроҳингиз бо`лади.
Барно Илҳомова, руҳшунос: — Иккинчи бор ҳам оила қуришга шошилибсиз, зийракликни ё`қотибсиз. Аввал о`ша оила нимага бузилганлигини суриштириш, о`рганиш керак эди. Агар эрингиз биринчи хотини билан оилага раҳна солиш даражасида яқин экан, демак, о`ртада уларни бог`лаб турувчи хотиралар бо`лган. Бироқ энди муаммони кавлаштириб, нохушликларни о`йлайверсангиз, каттароқ омадсизликларни чақириб олишингиз мумкин. Бунга кетказадиган қувватингиз ва вақтингизни о`з устингизда ишлашга сарфланг. Севимли машг`улотингиз билан шуг`улланинг. Биласизми, бугун замоннинг талаби шунақа, аввал ички оламингизни то`г`ирлаб, ҳис-туйг`уларингизни бир ё`риққа солиб оласиз, ана ундан кейин омад кулиб боқади.
Саодат ОЧИЛОВА ёзиб олди.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!