Темурийлар элчилари чин ҳоқони ҳузурида

О`збекистон ва Хитой о`ртасидаги дипломатик алоқалар тарихи олис асрларга бориб тақалади. Тарихий манбалар бундан минг йиллар аввал ҳам халқларимиз о`ртасида савдо-иқтисодий, маданий соҳалардаги алоқалар тараққий этганини ко`рсатади.
Наққошдан чиққан элчи
Темурийлар ҳукмронлиги даврида Хитой билан дипломатик алоқалар янада мустаҳкамланган. 1419 йилнинг 4 декабрида Ҳиротдан Шоҳрух Мирзонинг амир Шодихо`жа ва Ко`кча бошчилигидаги элчилари ё`лга тушадилар. Уларга Бойсунг`ур Мирзонинг Султон Аҳмад ва Г`иёсиддин Наққош бошчилигидаги элчилари ҳам қо`шилади.
Бойсунг`ур Мирзо Хожа Г`иёсиддинга сафар таассуротларини ёзиб беришни буюради. 1422 йилнинг баҳорида уч йилдан узоқроқ давом этган сафардан қайтган Г`иёсиддин Наққош о`з ко`рган-кечирганларини қог`озга тушириб, ҳукмдорга тақдим этади. Форс тилида битилган бу саёҳатнома "Ажойибул-латойиф” ёхуд Хитой саёҳатномаси деб номланган. О`з даврида Абдураззов Самарқандий, Мирхонд, Ҳофизи Абро` сингари тарихчилар ушбу саёҳатномадан о`з асарларида иқтибослар келтириб о`тадилар.
Ё`л юрса ҳам мо`л юриб…
Наққошнинг ёзишича, Ҳиротдан чиққан элчилар Балх орқали Самарқандга этиб келадилар. Бу эрда уларга бошқа вилоятлардан юборилган элчилар ҳам келиб қо`шилади. 1420 йилнинг 25 февралида барча элчилар бирлашиб, яна Хитой томон ё`л оладилар ва 24 август куни Хитой ҳудудига кирадилар.
Хитойга қарашли биринчи катта шаҳар Со`кжуда императорнинг хос надимлари элчиларни катта тантана ва эҳтиром билан кутиб олганлар ва катта дастурхон ёзиб зиёфат берадилар. Элчиларнинг пойтахтга бехатар этиб олиши учун ҳар бир бекатда махсус хизматчилар кутиб олиб, уларни жой, озиқ-овқат ва кейинги бекатга бехатар этиб олишларини та`минлашган.
Юз минг кишилик сарой
Наққош император Чжу Ди саройидаги қабул маросимларини ҳам батафсил тасвирлайди. Муҳташам саройда ҳар куни юз мингдан ортиқ одам императорга салом бериш учун пешонасини эрга қо`йиб кутиб турган.
Ма`лумки, 1420 йилда Мин сулоласи вакили император Чжу Ди о`зи учун қурилган янги саройга ко`чиб о`тган. Айни пайтда ҳам мазкур иншоот Эр юзидаги ҳукмдорлар саройлари орасида энг каттаси саналади. Темурийлар салтанатининг элчилари ана шу тарихий воқеанинг гувоҳи бо`лишади ва шу муносабат билан о`тказилган байрам тантаналарида ҳам иштирок этишади.
Пекинда элчилар шарафига шоҳона дастурхонлар тузатилади. Аммо, улар айни пайтда мусулмонлар тақвими бо`йича рамазон ойи эканлиги, элчиларнинг барчаси ро`задорлигини билишгач, улардан дарҳол узр со`рашади. Элчилар Хитой янги йилининг нишонланишига ҳам гувоҳ бо`лишган. Байрам кунлари пойтахт ко`чаларидаги мушакбозликлар, турли халқ о`йинлари, масхарабозларнинг ко`нгилочар томошалари, Хитой таомлари Г`иёсиддин Наққошда катта таассурот қолдиради.
Соҳибқироннинг тулпори
Темурийларнинг элчилари олиб келган турли-туман совг`алар орасида отлар ҳам бор эди. Хитой императори совг`аларни мамнуният билан кутиб олади. Қабул маросимидан со`нг, император элчилар билан хайрлашиб, о`зи овга отланади. Элчилар эртаси куни тонгда шаҳардан эндигина чиққан пайтларида, орқаларидан этиб келган мулозимлар уларни то`хтатишади.
Ма`лум бо`лишича, император Чжу-Ди Шоҳрух Мирзо жо`натган отдан йиқилиб, оёг`и қаттиқ шикастланган. Бундан г`азабланган император элчиларни жазоламоқчи бо`лган. Шунда элчилардан бири Мавлоно Хожа Юсуф императорнинг яқин мулозимларидан бирига юзланиб вазиятни юмшатади:
— А`ло ҳазратларига этган озор учун албатта таассуфдамиз. Аммо, бунинг учун элчиларни жазоламоқ то`г`римикин? Зеро, элчи фақат о`з ҳукмдорининг совг`асини этказади, холос. Қолаверса, бу от Соҳибқирон Амир Темурнинг севимли тулпорлари бо`либ, император ҳазратларига ҳурмат юзасидан туҳфа сифатида юборилганди.
Шундан кейин импертор г`азабидан тушади ва элчиларни яна иззат-ҳурмат билан о`з юртларига қайтишлари учун ижозат беради. Г`иёсиддин Наққош о`з ҳамроҳлари билан 1421 йилнинг 8 майида Хонбалиқдан ё`лга чиқиб, 1422 йилнинг 2 сентябрида Ҳиротга этиб келади.
Бебаҳо тарихий манба
Г`иёсиддин Наққош о`з "саёҳатнома”сида Хитойдаги суд-ҳуқуқ тизимига ҳам алоҳида э`тибор қаратган. Унинг ёзишича, ог`ир жиноятга қо`л урганлар олис вилоятлардан пойтахтга келтирилар, айбдорнинг қилмиши тахтачага ёзилиб, бо`йнига осиб қо`йиларкан. Императорнинг о`н икки девони бо`либ, жиноятчининг айби ҳар бир девон томонидан тасдиқланиши керак. Агар шу девонлардан лоақал биттаси айбсиз деб топса, жиноятчи афв этилиши мумкин экан. Шунингдек, агар айбланувчининг айбсизлигини исбот эта оладиган гувоҳ олти ойлик масофада яшаши ма`лум бо`лса ҳам, о`ша гувоҳни топиб келиб, кейин ҳукм чиқаришаркан.
Умуман олганда ушбу тарихий асар нафақат о`збек дипломатияси тарихида, балки, Хитой халқининг тарихи, ан`ана ва урф-одатларини о`рганишда ҳам муҳим о`рин тутади.
Рустам Жабборов тайёрлади.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!