📖 Ҳикоялар

​Тақдир ҳукмидан қочиб бўлмайди ёхуд ўлимни тўғри башорат қилган кампир

2 дақиқа 3.3К марта ўқилди
​Тақдир ҳукмидан қочиб бўлмайди ёхуд ўлимни тўғри башорат қилган кампир
"Болалигимда қишлоққа, бувимникига боришни жуда яхши ко`рардим. Та`тилга чиқишим билан тугунларимни тугиб, қишлоққа жо`нардим. Бувим менга қизиқ-қизиқ воқеаларни со`злаб берардилар. Қуйида болалигимда бувимдан эшитган бир ҳаётий воқеани со`злаб бермоқчиман”, деб ёзибди сирдарёлик мухлисларимиздан бир.

Бувимнинг айтишича, бу воқеа анча йиллар илгари содир бо`лган. Қишлоқда то`рт нафар қиз фарзанди бо`лган эр-хотин Қосим ака ва Фотима опалар яшаган экан. Улар о`г`ил фарзанд ко`ришни жуда орзу қилишаркан. Шундай кунларнинг бирида Яратганнинг инояти билан уларнинг оиласида о`г`ил фарзанд дунёга келибди. Эр-хотин орзуларининг ушалганидан жуда ҳам мамнун бо`либ, болага Умид деб исм қо`йишибди. Умидни опалари эру-ко`ккаишонмай, катта қила бошлашибди. Бола уч ёшга то`лганда ҳовлида ро`зг`ор юмушлари билан банд бо`лган Фотима опани кимдир чақиргандай туюлибди. Фотима опа аланглаб, дарвоза ёнида турган юзи ажинлардан тиришиб, қадди дол бо`лган кекса кампирга ко`зи тушибди.

– Яхшимисан, қизим? Кун жуда ҳам исиб кетганидан томоқларим қақраб, жуда чанқадим. Иложи бо`лса, бир пиёла сув бер, – деб илтимос қилибди кампир.

Фотима опа ошхонада турган пақирдан бир пиёла сув олиб чиқиб, кампирга узатибди. Шу пайт ҳовлида о`йнаб юрган Умид югуриб келиб, кампирга тикилганча, онасининг этагидан тутибди. Сув ичиб чанқог`ини қондирган кампир бир нафас Умидга тикилиб, афсуснамо бош чайқабди:

– О`г`лингни ажали сувдан... Тақдир ҳукмидан қочишга қанчалик ҳаракат қилма, у барибир сувдан о`лади...

Кампирнинг гапларидан Фотима опанинг тепа сочи тикка бо`либди. Не-не умидлар билан дунёга келтирган о`г`лининг о`лими ҳақида гапирган кампир ко`зига балодай ко`ринибди.

– Мен сизни ҳурмат қилиб, сув берсам-у, сиз эса ко`зимнинг оқу-қораси бо`лган ёлг`из о`г`лим ҳақида бо`лмаг`ур гапларни гапиряпсиз. Кетинг, бу эрдан, ёмон кампир экансиз! – деб Фотима опа ҳайдагудай қилиб, кампирни дарвозадан чиқариб юборибди.

Кампир бошқа со`з қотмай, ё`лида давом этибди. Унинг со`злари Фотима опага қаттиқ та`сир қилибди. Хаёлида "Мияси айниган кампир айтди-қо`йди-да...” деса-да, ко`нглига г`улг`ула тушибди. Шу кундан бошлаб, о`г`лини сувга яқинлаштирмасликка, ҳаракат қилибди. О`ртоқлари анҳорга чо`милишга кетаётганини ко`рган Умид "улар билан бирга бораман”, деб ҳар қанча хархаша қилса ҳам онаси рухсат бермас экан. Опалари эса Умиднинг ҳар бир қадамини пойлайдиган бо`лишибди. Ҳаттоки ёлг`из юз-қо`лини ювишга ҳам имкон беришмабди, чанқаса сувни онасининг о`зи ичкизиб қо`яркан. Шундай қилиб, орадан йиллар о`тиб, Умид 7 ёшга то`либди. Онаси, опалари уни бир зумга ҳам назоратсиз қолдиришмабди.

Баҳор кунларининг бирида ҳаво айниб, ёмг`ир қуйибди. Онасининг ро`зг`ор юмушлари билан бандлигини ко`рган Умид унинг ко`зини шамг`алат қилиб, ко`чага югурибди. Ёмг`ирнинг савалаб ёг`аётганидан завқланиб, ко`лмак устига сакрабди. Шу пайт лойда оёг`и тойиб кетиб, йиқилибди. Боши тошга урилиб, ҳушдан кетган бола юзтубан ко`лмакка қулабди. Ко`лмак сувидан нафаси қайтиб, оламдан о`тибди...

Бу фожиали воқеани эшитиб, наҳотки тақдир ҳукмидан қочишнинг, уни о`згартиришнинг иложи бо`лмаса, деб хаёлга толдим. Умиднинг о`лимини башорат қилган кампир ким? Фолбинми ё арвоҳми деган саволга эса жавоб тополмадим...

Қизнинг ҳикоясини Лола Шоимова оққа ко`чирди

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →