Олмали зефир

Олмали зефир
Олмали зефир


Яқинларингизни лол қолдиришни ҳоҳлайсизми? У ҳолда уй шароитида олмали зефирни тайёрлашнинг айни вақти. Бу ҳеч ҳам қийин эмас. Тайёрланган зефирлар жуда ҳам нозик ва натижаси сизни ҳурсанд қилиши турган гап.

Керакли масаллиқлар:

  • 250 грамм олма пюреси
  • 250+475 грамм шакар
  • 1 дона тухум оқи
  • 8 грамм агар-агар
  • 160 грамм сув
  • 1 чой қошиқ ванилин шакари
  • Таъбга кўра шакар кукуни
Тайёрлаш усули:
1. Биринчи навбатда олмали пюрени тайёрланг. Бунинг учун олмаларни газ печида пиширинг, тозаланг ва пюреланг. 250 грамм шакар ва ванилин шакарини солиб, аралаштиринг. Совутинг. Бордию сиз тайёр ҳолдаги олма пюресидан фойдалансангиз у ҳолда шакарни таъбга кўра солинг.
2. Агар-агарни уютинг ва оловга қўйинг. Қайнаш даражасига олиб боринг, эриши лозим. 475 грамм шакарни солинг, яхшилаб аралаштиринг. Сиропни ўрта оловда, қошиқни тепага тортганда шакар ипдек чўзилувчи масса ҳосил бўлгунга қадар тайёрланг. Сўнг, совутинг.
3. Олма пюресига тухум оқини ярим қисмини қўшинг.
4. Миксер ёрдамида ранги очаргунча кўпиртиринг. Сўнг, қолган тухум оқини солинг ва кўпиртиришда давом этинг. Енгил масса ҳосил бўлгунча.
5. Кўпиртиришни тўхтатмаган ҳолда илиқ сиропни нозик оқимда қуйинг.
6. Оппоқ ва енгил масса ҳосил бўлгунга қадар кўпиртиринг.
7. Пергамент қоғози ёзилган пишириш қолипига, кондитер қопчасига солинган массадан зефирларни чиқаринг. Ушбу рецептда кўпгина зефир тайёрланади. Шунинг учун аввал зефир тайёрланадиган идишларни тайёрлаб олинг. Бу босқични тезлик билан бажаринг.
8. Тайёрланган зефирларни бир суткага хона ҳароратида қолдиринг. Сўнг, шакар кукунидан сепинг. Ҳоҳишингизга кўра нозик ва ёпишқоқ зефирларни икки донасини бир-бири билан ёпиштириб чиқинг.
9. Зефирларнинг ярим қисмини эритилган шоколад билан безашингиз ҳам мумкин.
10. Пардек нозик ва мазали зефирларни иссиқ чой билан дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!

Крокембуш - Француз ширинлиги

Крокембуш - французча торт ҳисобланиб, енгил ва ҳуштаъм. Тайёрланиши бироз вақтингизни олсада, натижаси ҳар қандай дастурхон даврасида барча учун маъқул бўлади....

Малина-шоколадли торт

Ҳудди орзудагидек десерт тайёр бўлади. Байрам дастурхони учун ажойиб танлов. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Рулет тайёрлаш - рецепти, хамири ва креми учун керакли масалликлар, сирлари

Ингичка бисквитдан тайёрланган рулет дастурҳонингизни ажиб тарзда безатади ва мехмонларни қувонтиради. Рулет тайёрлаш жуда осон, бироқ кўпчилик бекалар уни пиширишдан чўчишади. Ушбу мақолада уй шароитида турли ҳил начинкали: мурабболи, мевали, қуюлтирилган сутли ва кремли рулетлар тайёрлаш усуллари кўриб чиқилади....

Пахлава

Паҳлава – мащур қандолатчилик пишириғи бўлиб, қиём қуйилган қаватланган ҳамир ва ёнғоқдан иборатдир. Паҳлава ширинлигини тайёрлаш шарқ ҳалқлари ошҳонасида кенг тарқалган. Ўзбек ошҳонасида паҳлава анъанавий тарзда Наврўз байрамида дастурҳонга тортилади....

Лимонли музкаймок

Орамизда музқаймоқни ҳуш кўрмайдиган кишининг ўзи бўлмаса керак. Шу боис бугун эътиборингизга ҳушбўй ва нозик музқаймоқ рецептини тақдим этамиз. Тайёрланиши кўп вақтингизни олмайди. Бироқ, натижада сизга ва яқинларингизга бир олам қувонч улашиши турган гап....

Макли-фаришта торти

Байрам дастурхони учун мўжизавий десерт! Дастурхон даврасида барчани лол қолдиради ! Тайёрланиши оддий. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Шоколадли глазур

Турли ҳил пишириқ ва ширинликларни безатишда глазурнинг ўрни катта. Шоколадли глазур тайёрлашда баъзи бир тавсияларга амал қилинса, у оқиб кетмайди, пишириққа мустахкам ўрнашади....

Печеня "Киви"

Стол устида бундай кизикарли, хушбуй ва мазали печеняларни курган болажонлар хайратдан лол колишлари турган гап. Азиз бекажонлар тез тайёрланадиган мазали печеняларни тайёрлаган захотингиздаёк улар уз-узидан гойиб булиш хусусиятига хам эга. Шу сабабли печеня рецептини саклаб колишни унутманг!...

Лимонли заварной крем

Мўжизавий ва машҳур кремлардан бирини эътиборингизга тақдим этамиз. Нозик ва мазали! Ҳушбўй иси билан янада иштахаочарлик бағишлайди....

Италянча печеня

Италя ошхонасининг машҳур рецептини эътиборингизга тақдим этамиз. Жуда ҳам нозик ва оғизда эриб кетувчи ушбу печенянинг тайёрланиши оддий, натижаси эса бир олам қувончни тақдим этади. Дастурхон даврасида чинакам лаззатланишни тақдим этади. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Фикр қўшиш