🍰 Ширинликлар

Кокос-бананли кекс

2.3К марта ўқилди
Кокос-бананли кекс
Яқинларингизни ҳушбўй ва мазали ширинлик билан мехмон қилмоқчимисиз? У ҳолда эътиборингизга нозик ва мазали кекс ретсептини тақдим этамиз. Таомнома учун янгилик. Тайёрланиши жуда ҳам оддий. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
260 грамм ун
1 стакан шакар
1 чой қошиқ ванилин шакари
1/2 стакан кокос ёғи
2 дона тухум
1/2 чой қошиқ туз
1 чой қошиқдан ичимлик содаси ва қабартма
100 грамм гилос, 100 грамм банан (2 дона)
1/2 стакан кокос стружкаси

Тайёрлаш усуллари:
1. Биринчи навбатда қуруқ масаллиқларни бирлаштиринг : ун, ичимлик содаси, қабартма, ванилин шакари. Аралаштиринг.
Кокос-бананли кекс2. Тухум ва шакарни енгил, оппоқ масса ҳолигача кўпиртиринг. Кокос ёғини қуйинг ва аралаштиринг.
Кокос-бананли кекс3. Газ печини 180 даражада қиздиринг. Тухумли массага банан пюреси, гилос ва қуруқ товада қовурилган кокос стружкасини солинг. Унли массани солинг ва бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар аралаштиринг.
Кокос-бананли кекс4. Пишириш қолипини юмшатилган сарёғ билан суртинг. Суртилган сарёғни ун билан қопланг.
Кокос-бананли кекс5. Тайёрланган қолипга хамирни қуйинг ва текисланг. Қиздирилган газ печида 1 соат давомида пиширинг. Кекс тайёрлигини тиш пичоғи билан текширинг.
Кокос-бананли кекс6. Белгиланган вақт ўтиб, мазали кексни совутинг ва ҳоҳишингизга кўра безатинг. Нозик ва мазали кексни дастурхонга тортинг.
Кокос-бананли кексЁқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →