Пирог "Помидорли киш"

Пирог "Помидорли киш"
Пирог "Помидорли киш"


Мўжизавий таъмга эга! Француз ошхонасининг машҳур пирогларидан бири. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириб, лаззатланиш бахтини улашади. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
70 грамм совуқ сув
120 грамм сарёғ
200 грамм ун
0,5 чой қошиқ туз, бир чимдим мурч
2 дона тухум
200 мл қаймоқ
200 грамм пишлоқ (греческий ёки адигейл)

2 дона порей пиёзи
Тайёрлаш усуллари:
1. Биринчи навбатда хамирни тайёрланг. Сув, туз, сарёғ ва унни бирлаштиринг.
2. Силлиқ ва чўзилувчан хамир қоринг. Хамирни 5-10 дақиқага четга олинг.
3. Хамирни пишириш қолипи деворлари бўйлаб ёйинг. Санчқи ёрдамида хамирда излар қолдиринг. 200 даражада қиздирилган газ печида хамирни ярим тайёр ҳолигача пиширинг.
4. Ярим тайёр хамир устига ҳалқа шаклида кесилган пиёз ва бир нечта помидорларни солинг.
5. Қаймоқ, тухум, туз, мурчни бирлаштиринг, кўпиртиринг. Қўлда майдаланган пишлоқни солинг ва аралаштиринг.
6. Тайёр аралашмани пишириш қолипига қуйинг ва помидорларни териб солинг. Пишлоқдан сепинг. 200 даражада қиздирилган газ печида 20 дақиқа давомида пиширинг.
7. Ҳушбўй иси хонадонингизни эгаллаган мазали кишни тайёр бўлиши билан дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!

Холодец

Мол оёги сувда суягидан ажралгунича кайнатилади. Сунг, сувдан олиб, суягидан ажратиб, туграб, кайта солинади. Устига гушт майда тугралиб солинади. Гушт пишгач, туз ва зираворлар, тугралган саримсокпиёз солиб, яна 5-10 дакика кайнатилади....

Грузин соуси "Сатсебели"

Сатсебели соуси - Грузин ошхонасининг универсал соусларидан бири ҳисобланади. Нега дейсизми? Сабаби ушбу соус барча таомлар билан истеъмол қилиш учун жуда ҳам маъқул соус. Ушбу соусни қишки ғамлама сифатида тайёрлаш ҳам мумкин. Жуда ҳам мазали!...

Газак "Авакадо таёкчаси"

Тез тайёр бўладиган, чинакам лаззатланишни тақдим этувчи газак. Таомнома учун чинакам янгилик! Дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Хоним

Шур сувга оддий хамир корилади. Хамир тингунча киймасини тайёрлаймиз. Картошка ва пиёз артиб, сомонча тугралади. Чарви ёг майда кубик тугралади. Хамма масалликлар аралаштирилиб, зираворлар солиниб, тузи ростланади. Тинган хамир иложи борича юпка килиб ёйилади......

Пишлокли бутерброд

Газак учун ажойиб танлов! Фойдаланилган масаллиқлар бир-бири билан киришиб, мўжизавий лаззатланишни тақдим этади. Дастурхон даврасида барча учун маъқул бўлади. Буни албатта тайёрланг!...

Манти тайёрлаш рецепти - гуштли, қовоқли ва жаг-жагли турлари, тавсиялар

Манти – Марказий Oсиё, Туркия, Мўғулистон ва Корея ҳалқларининг анъанавий таомидир. Ушбу таомнинг таъмини сўзлар билан ифодалаб бўлмайди: буғда пиширилган гўшт билан юпқа ҳамирнинг ажойиб комбинатсияси. Oшпаз манти тайёрлаш сирларини билса, таом оғизда эрийди. Сизнинг эътиборингизга тақдим этиладиган рецепт хатто энг замонавий гурманлар томонидан...

Патир тайёрлаш рецепти - пиёзли ва пиёзсиз турлари, тавсиялар

Патир (фатир) – Oсиё мамлакатлари ҳалқининг анъанавий хисобланадиган пишириғи, у чойга хам, овқатга хам ажойиб қўшимча бўлади. Ушбу ретсептдаги патирни пиёз билан хам, пиёзсиз хам тайёрлаш мумкин....

Окрошка (яхна шурва)

Гушт шур сувда 1 соат давомида (гушт пишгунича) кайнатилинади. Сунг шурваси совутишга олиб куйилиб, гушт ва бодринг сомонча тугралади. Картошка ва тухум киргичнинг йирик тишидан утказилинади. Кукатлар тугралиб, гушт кайнаган сувга хамма масалликлар солинади. Катикни хам аталаб, солинади. Тузи яна бир бор ростланиб, музлаткичга 1 соатга куйилади....

Гуштли рулет

Тухумни окини шакар билан аралаштириб, иссик сутга солинади. Сунг, 2 стакан ун билан ачитки солиниб, суюк хамир корилади ва 2 соатга музлаткичга куйилади. Сунг, суюк хамир музлаткичдан олиниб, туз, ёг, 3та тухум сариги ва ун солиниб, юмшок хамир корилади....

Патир рецепти

Патир (фатир) – Осиё мамлакатлари халқининг анъанавий ҳисобланадиган пишириғи, у чойга ҳам, овқатга ҳам ажойиб қўшимча бўлади. Ушбу рецептдаги патирни пиёз билан ҳам, пиёзсиз ҳам тайёрлаш мумкин....

Фикр қўшиш