"Жулйен" пироги

"Жулйен" пироги
"Жулйен" пироги


Француз ошхонасининг машҳур таомларидан бири. Жуда ҳам мазали ва нозик. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириш билан бирга, лаззатланишни тақдим этади. Таомнома учун чинакам янгилик! Ушбу рецептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
Хамир учун:

  • Ун
  • 250 грамм маргарин
  • 500 грамм сметана
  • 3 дона тухум
  • Туз, шакар, 1/2 чой қошиқ ичимлик содаси
Асосига:

  • 300 грамм товуқ гўшти
  • 1 банка маринадланган шампинон
  • 1 дона пиёз
  • 300 грамм пишлоқ
  • 150 грамм қаймоқ
Тайёрлаш усули:
1. Биринчи навбатда хамирни тайёрланг. Маргаринни паст оловга қўйинг, маргарин юмшашни бошлаши билан оловдан олинг.
2. Сметанани солинг.
3. Тухум, туз, шакар, ичимлик содасини солинг. Унни қўшиб, қўлга ёпишмайдиган хамир қоринг ва 20 дақиқага олиб қўйинг.
4. Бу вақт мобайнида асосни тайёрланг. Товуқ гўштини бутунлай тайёр бўлгунга қадар қайнатинг. Совутинг ва майда шаклда тўрғанг.
5. Майда тўрғалган шампинон ва пиёзни кетма-кетликда қовуринг.
6. Шампинонларга товуқ гўштини қўшинг, 2 дақиқа қовуринг. Қаймоқни қуйинг ва яна 2 дақиқа давомида пиширинг.
7. Ёғ суртилган пишириш қолипига хамирни деворлари бўйлаб ёйинг.
8. Тайёрланган асосни солинг.
9. Қирғичнинг катта томонидан чиқарилган пишлоқни сепинг.
10. Пирогни 200 даражада қиздирилган газ печида 30 дақиқа давомида пиширинг. Белгиланган вақт ўтиб, нозик ва мазали пирогни дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!

Бешбармок

Биринчи навбатда, козонда, гуштлар, кази, туз ва зира солиниб, 3 соат давомида сувда кайнатилади. Сув биринчи кайнаб чиккан вактида купикни олиш керак. Ёдингизда булсин! Купикни канчалик эринмай олсангиз, сув шунчалик тиник булади....

Ёгурт - рецепти, уй шароитида 3 хил турини тайёрлаш усуллари, технологияси, сирлари

Табиий ёгурт – очлик хиссини яҳши қолдирадиган, қисқа муддатда озишга ёрдам берадиган, соғлом нонушта сифатида ҳизмат қиладиган ажойиб махсулотдир....

Катлама тайёрлаш рецепти - боскичма-боскич курсатма + фото

Узбек миллий хамирли пиширикларининг турли хиллари мавжуд ва уларнинг барчаси узига хос равишда жуда мазалидир. Ана шундай пишириклардан бири катлама булиб, у каватли хамирни ёгда ковуриш усулида тайёрланади. Унинг рецепти куйида батафсил....

Котлет тайёрлаш рецепти - усуллари, сирлари, мазали гуштли кийма нисбати

Котлет тайёрлаш усуллари жуда кўп. Бироқ, улар сувли ва мазали чиқиши учун албатта синалган йўлдан борган маъқул. Қуйида уйда пишириш осон бўлган котлеталар рецепти сизга хавола этилади....

Гуштли рулет

Тухумни окини шакар билан аралаштириб, иссик сутга солинади. Сунг, 2 стакан ун билан ачитки солиниб, суюк хамир корилади ва 2 соатга музлаткичга куйилади. Сунг, суюк хамир музлаткичдан олиниб, туз, ёг, 3та тухум сариги ва ун солиниб, юмшок хамир корилади....

Козон кабоб

Ўзбекча қозон-кабоб нима? Қирсилловчи қобиқ хосил қилгунча қовурилган гўшт ва ўсимлик мойи ва гўшт ёғида тилларанг тусга киргунча қовурилган кичикроқ картошка. Гўшт эса олдиндан қуруқ ёки нордон маринадда маринадланган. Учта қозон-кабоб тайёрлаш тури фарқланади: қўй, парранда (асосан товуқ) ва мол гўштидан. Ўртача катталикдаги товуқ бўлаклари...

Саримсок-пишлокли бутерброд

Қарсилдоқ ва ҳушбўй, нозик ва жуда ҳам мазали! Эрталабки нонушта ва кечки овқат учун қўшимча сифатида жуда ҳам маъқул бўлади. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Товукли котлет

Нон ивитилади, сунг, сувидан силкитилиб, киймага кушилади. Устига тухум чакилиб, яхшилаб аралаштирилади. Туз ва зираворлар солиниб, яна аралаштирилади. Тайёр булган кийма кичик булакчаларга булиниб, бироз тиндирилади. Товада ёгни бироз киздириб, унга булакчалар керакли шакл берилган (япалоклаган) холда солинади ва икки томони кизаргунича...

Димлама тайёрлаш: рецепти, усули, боскичлари, уй шароитида пишириш, фото

Димлама – Ўзбекистондаги энг мащур таомлардан бири. “Дунё ҳалқлари ошҳонаси” танловининг қатнашчиси саналади. Турли сабзавот ва кўкатлар билан гўшт комбинатсияси бу таомни нафақат мазали ва фойдали, балки байрамона ёрқин ва чиройли қилади. Димламанинг ўзига ҳос ҳусусияти шундаки, барча сабзавотлар йирик кесилган, қатлам билан терилган ва гўшт...

Юпкали шаурма ёхуд лаваш тайёрлаш рецепти - боскичлар, расмлари билан

Юпқадаги шаурма ёҳуд лавашни кўпчилик кўчадан ҳарид қилишга одатланган, эътиборли жихати қайси тамаддиҳонадан эканлиги мухим эмас. Бироқ, уни уй шароитида тайёрлаш анча ҳавфсизроқ. Лаваш тайёрлаш рецепти ва сирлари билан қуйида бўлишамиз....

Фикр қўшиш