📖 Ҳикоялар

Ажойиб ҳикоя...

4.3К марта ўқилди
Ажойиб ҳикоя...
Кунларнинг бирида, устоз биринчи синф ўқувчиларига савол берди: “Айтингларчи келажакда ким бўлишни ҳохлайсизлар?”.

Ўқувчилар устозларининг саволига турли жавобларни беришди. Улардан бири учувчи, бошқаси шифокор, яна бири ўқитувчи бўлиш истаги борлигини айтди.
Бироқ, бир ўқувчининг жавоби, устознинг эътиборини тортди. Хақиқатдан хам, унинг жавоби ўртоқлариникига ўҳшамаган эди.

Биринчи синф ўқувчиси:“Мен сахоба бўлишни ҳохлайман”, деди. Устоз унинг жавобидан ажабланиб: “Нима учун сахоба бўлишни ҳохлайсан?” деб сўради.

“Онам менга хар куни уҳлашимдан олдин сахобаларнинг хаётидан хикояларни айтиб берадилар. Аллох уларни яҳши кўради. Улар Аллохнинг розилиги йўлида барча ҳайрли ишларни бажарадилар, одамларнинг оғирини энгил қиладилар, жамият ривожига катта хисса қўшадилар, деб жавоб берди болакай.

Кутилмаганда берилган жавобдан устоз гапира олмай қолди. Бу таъсирли жавобни эшитиб, беиҳтиёр кўзидаги ёшларни артишга уринаркан, билдики, бу боланинг ортида буюк она бор...

Шунинг учун бу мурғак боланинг истаги хам буюк эди.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →