📖 Ҳикоялар

Дуодан баҳт топган келин

3 дақиқа 2.7К марта ўқилди
Дуодан баҳт топган келин
“Бўладиган бола бошидан”, деб бежизга айтилмаган.
~Одина ўнларга кирганда бувиси вафот этди. Буваси Мухаммад ота ёлғиз қолди. Кексайганда ёлғизлик азоби қийин бўлар экан. Кекса одамнинг кўнглини топиш учун бир сўз кам, икки оғиз сўз кўп. Уларнинг кўнгли нозик, ҳизмати оғир бўлади. Ўн ёшли Одинани отаси ёнига чорлаб, бувасига ҳизмат қилиб, дуосини олиш кераклигини тушунтирди. Одина ёш бўлса-да, зийрак эди.

Отаси тушунтирган хамма ишни бажаришга ваъда берди. Мухаммад бува намозҳон. Эрта тонгда туриб, намоз ўқир, узоқ дуо қилар, нонуштани хам эрта қиларди. Мухаммад буванинг ҳонасида Одина ва кичик укаси Абдулазиз бирга ётарди. Мухаммад ота набираларини уйқуси бузилмасин деб энди ўрнидан турмоқчи бўлса, зийрак Одина намоз вақти бўлганини, бувасига тез тахорат суви тайёрлаш лозимлигини сезиб, ўрнидан сакраб турарди. Бувасининг уҳлайвер, дейишига қарамай тахорат сувини тайёрларди.

Буваси намоз ўқиб бўлгунига қадар нонуштани хозирларди. Яна нолимасдан ойисига уй ишларига ёрдам берарди. Буваси эса хар намоздан сўнг: “Умринг узоқ бўлсин, баҳтли бўл, қизим! Олижаноб инсон жуфтинг бўлсин!” деб дуо қиларди. Отанинг сўзини қолдирмаган, буванинг дуосидан насибасиз қолмаган Одина ўн йилга яқин, яъни турмушга чиққунига қадар бувасига ҳолис ҳизмат қилди. Бу катта матонат, отага итоат ва бувага хурмат эди. Уйқу ва рохатдан савобни устун қўйди. Ўзи катта олийгохни тугатмаса-да, энг обрўли, илмли шахарлик йигитлардан бирига турмушга чиқди.
Одина турмуш ўртоғи Муродга хам ҳизматини аямади. Эрини тонг сахарда туришга ундаб, шундай дерди:

– Бувам, тонгда уҳлаш ризқни кесади. Ризқи мўл бўлишни ҳохлаган одам, сахар туради. Бувам: “Тонгда қилинган иш унумли, дуолар эса қабул бўлади”, – дердилар.
Қани ўрнингиздан туринг! – деб эрини холи-жонига қўймай уйғотарди.

Мурод эса:

– Қишлоқ қизисан-да, танноз келинлар каби дангасаликни ёқтирмайсан-да! – дерди.

Одина ўз одатига кўра, қайнота-қайнона ва эрига нонуштани эрталаб тайёрлаб қўярди. Уни шундай тайёрлардики, хаммаси хайрон қоларди.
Эрини бирор марта бўлса-да, ишига нонуштасиз кузатмасди.
Қайнота ва қайнонаси хам уни кўп дуо қиларди.
Дуо ва олқишнинг сабабидан неча йил захмат чекиб, бувасининг дуосини олган, отасининг назарига тушган, қайнота ва қайнонанинг олқишини олган, эрига итоатли келин хамма орзусига этди. Эри Мурод уни бирор жойда ишлатмас, “Қишлоқда роса ишлагансан, шунинг ўзи этади”, дерди. Қайнотаси вафот этгач, қайнонасига қизларидан хам яҳшироқ ҳизмат қилиб, дуосини олди. Ўзи хам кексалик ёшига этди.
Уч қиз, икки ўғилни вояга етказди.
Уларни илмли, одобли ва хаёли қилиб тарбиялади. Дастурҳон атрофида ўтирганларида, болаларига:

– Бува, бувиси, қайнота ва қайнонаси бор ўғил-қизлар ва келинлар жуда баҳтли-да! Уларнинг ҳизматини қилади, дуосини олади, билмаганини ўрганади.
Дуо ва олқиш олган инсон кам бўлмайди.
Бувамнинг ҳизматини қилдим, қайнонам ва қайнотамнинг дуосини олдим, оталарингизнинг хурматини жойига қўйдим, мана бугун сизларнинг ардоғингиздаман. Тахоратга сув иситаман деб, қиш кунлари совқотган қўлларимни совуқ сувга урдирмайсиз, уҳлаб қолмай деб қаттиқ эрларда ётардим, энди эса пар тўшакларда иззатдаман.
Савоб топаман деб озгина қилган ҳизматим эвазига хажга бордим, бугун сизнинг ардоғингиздаман.
Ха, ҳолис қилинган ҳизматнинг мукофоти, дуолар самараси мана шундай азизликдир, – дерди мамнун.

Азиз қизларим!
Албатта, ота-онанинг ҳизматини қилиб, дуосини олиш шарафдир.
Хамма хам дуо олавермайди, хаммага хам олқиш насиб қилмайди.
Ким ҳизмат қилса, кун келиб унга хам ҳизмат қилишади. Ким хурмат қилса, хурмат топади. Ким нима экса, шуни ўради. Шунинг учун ҳизмат қилинг, ҳизмат ва дуо боис улуғлик, хурмат ва эхтиромга сазовор бўласиз.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ҳикоялар

Бир ёш йигит ҳикоя қилади

15-август, 20183.1К